#Фарғона_вилоят_Кенгаши
Фарғонада “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжига старт берилди
Биз зўравонликка қаршимиз! Зўравонлик инсониятни заволга, оилани парокандаликка бошловчи разил иллатдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Биз зўравонликка қаршимиз!” акцияси доирасидаги тадбирлар вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши жамоалари, депутатлар ва партия фаоллари иштирокида аҳоли гавжум жойларда амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Алимардон Акрамов дастлаб Фарғона шаҳридаги “Ибратли бекам” ўқув маркази ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида оиладаги зўравонликларнинг салбий оқибатлари, унга қарши курашиш, зўравонликларнинг олдини олиш учун ҳар бир инсоннинг огоҳ ва ҳушёрлиги муҳим эканлиги ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, "Ёш адолатчилар" қаноати фаоллари Фарғона деҳқон бозори ва шаҳар кўчалари бўйлаб “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжини амалга оширдилар.Челленж давом этади. Сиз ҳам бизни сафимизга қўшилинг.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube