#munosabat
“Бу тушунчалар бизга ёт эди ёки кўриб кўринмасликка олинар эди".
Коррупция муаммоси, албатта, ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятларга эга бўлса-да, унинг оқибатлари жаҳоншумул миқёсда сезиларли даражада бир хил. Бу эса ижтимоий барқарорликка таҳдид солади ва иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади. Мамлакатлар коррупцияни камайтириш учун турли усулларни қўллашмоқда: қонунчиликни такомиллаштириш, давлат хизматларини рақамлаш ва шаффофликни ошириш орқали ўзаро ҳисобдорликни таъминлаш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга: давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва жаҳоншумул анти-коррупция дастурларини амалга ошириш бу муаммони ҳал этишда самарали натижаларни бериб келмоқда. Шунингдек, жамиятнинг барча қатламларида коррупцияга қарши кураш ҳақида онгли муносабат шакллангандир. Шу йўналишга тегишли бўлган бугунги йиғилишда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев давлат харидлари, банк соҳаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, болаларни мактаб ва боғчага қабул қилиш, ОТМга киришдаги рақамлаштириш ва коррупцияга қарши кураш ҳақида гапирди. “Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинар эди”, — деди у.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалган.
Аввал одамлар кредит олиш учун кўплаб тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиши керак эди. Бугунга келиб барча банклар 100 миллион сўмгача маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн бермоқда. Натижада олдин бу иш билан шуғулланган минглаб банкирлар энди маҳаллага тушиб, одамларга лойиҳа, кредит таклиф қилиб, мижозини кўпайтириш устида ишлаяпти, деди Президент. Одамлар фарзандини мактаб ёки боғчага жойлаштиришда сарсон бўлган, ишини “бошқа йўллар” билан ҳал қилишга тўғри келган эди. Ўтган даврда мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Ушбу соҳадаги мурожаатлар сони 2,5 каррага камайди. Бундан 7−8 йил аввал олийгоҳларга ўқишга киришда “таниш-билишчилик” авж олган эди. Соҳа рақамлашди, имтиҳонлар онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш тизими жорий қилингани ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди. Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатларни инсон омилисиз олишга ўтилгани учун соҳадаги мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Жумладан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари” ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайди дейди Давлат раҳбари.
Йиғилишда Президент коррупция ислоҳотлар йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб, одамларнинг давлат ва қонунларга бўлган ишончига путур етказаётгани, барқарор ривожланиш ва хавфсизликка жиддий таҳдидга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлагани бежизга эмасдир. Тан олишимиз керакки, коррупцияга қарши курашиш биринчи навбатда оиладаги муҳит ва таълим-тарбиядан бошланади. Жамиятда нима ҳалол-у нима ҳаром эканлиги фарзандларимизга ота-оналар ва устозлар ўгити билан сингдирилади.
Бу борада Абдурауф Фитратнинг қуйидаги фикрлари билдирган эди. “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”. Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг, ички ахлоқий-руҳий маслаги ва эътиқодига айланиши керакки, бу коррупцияга қарши маърифатнинг ўзагини ташкил қилади. Қонун талабларининг тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро коррупция таҳдидини зарарли оқибатларини доимо эсда тутмоғи ва унга қарши курашмоғи шартдир деб ўйлайман.
Ҳиммат Қўчқорович,
“Адолат”СДП Самарқанд вилояти Кенгаши раиси,
вилоят депутати.