ЁМОНГА ЯХШИ МУОМАЛАРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан бирга ўтирган эдилар. Бир киши киришга рухсат сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом уни кўриб:
«Бу ёмон одам», дедилар. Аммо унга чиройли муомала қилиб, очиқ юзли бўлдилар. У одам кетганидан сўнг Оиша онамиз: «Ё Расулуллоҳ! Бу одамни кўрганда «Яхши одам эмас», дедингиз. Лекин очиқ чеҳра билан кутиб олдингиз, бунинг боиси нима?» деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиша! Менинг одамларга ёмон муомала қилганимни кўрганмисан? Аллоҳнинг даргоҳида Қиёмат куни энг ёмон одам бу дунёда одамлар унинг ёмонлигидан сақланиш учун қочиб юрадиганидир», дедилар.
Изоҳ: У одам мусулмон бўлмаган ёки мусулмон бўлса-да, хулқи ёмон эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга билдириб қўйиш учун унинг ёмон эканини айтганлар. Лекин ўзига айтмаганлар. Чунки ёмонга ёмонлигини айтишдан фойда йўқлигини билганлар. Айни пайтда, ёмонга ёмон муомала эмас, яхши муомала қилиш фойдалироқ эканини билдирганлар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy