Ajr_islom

@Ajr_islom Нравится 9
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Bog'lanish @z1krullaev
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Религия
Добавлен в индекс
21.07.2018 02:48
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
41 380
подписчиков
~30.6k
охват 1 публикации
~116.2k
дневной охват
~4
постов / день
74%
ERR %
199.53
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
572 упоминаний канала
864 упоминаний публикаций
247 репостов
🌙ISLOMIY VIDEOLAR
irshodTV
Korona TV! #Uyda_qoling
Milliy ● Video
🌱Uncha-Muncha
OYBEK JO'RAYEV
Zomin_Savdo Kanali
Счастье 🌙
irshodTV
🌙NAMOZ VA DUOLAR
🕋Qalbda islom🕋
irshodTV
irshodTV
🌙ISLOMIY VIDEOLAR
Nuriddin_hoji_domla
🌙ISLOMIY VIDEOLAR
🌙ISLOMIY VIDEOLAR
Husanproduction
"Бизнинг бозор"
"Бизнинг бозор"
OYBEK JO'RAYEV
Motivatsiyon.uz
Zazor club
🌙ISLOMIY VIDEOLAR
🌱UnchaMuncha | Uyda Qoling!
🌱Uncha-Muncha
YURTIM BUGUN | 🇺🇿
Узб 1000 хил бозор 🔴
irshodTV
Каналы, которые цитирует @Ajr_islom
FERIDA_COLLECTION
Oziq Ovqat Dunyosi
Bayt al-mandi
Bayt al-mandi
Mehrob.uz
apple
FERIDA_COLLECTION
Doniyor Qori
Doniyor Qori
Dorixona_officialll
Dorixona_officialll
Dorixona_officialll
Hilal Study
MUHAMMADLOIQ QORI
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Mehrob.uz
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Ajr_islom 26 May, 09:23
Bizni ularni oldilariga Alloh yubordi, Yaratgan suygan bandalarini, boshini silaganlarini ko’ring. Biz qachon bunday hursandchilikdan yig’laganimizni eslolmasak kerak😓😓To’htamay bir yarim soat bahtdan ko’z yosh to’kkan Saodat opani shodliklariga sherik bo’ling. #YurakAmri Alhamdulillah yana bir oilani uyli bo’lishiga sababchi bo’ldi. Bizdan Alloh rozi bo’lsa bas azizlar. Qolgan hamma gapni videoda ko’ring☝🏻 Bunday umid bilan, mashaqqatlarga sabr qilib yashab kelayotganlar juda ko’p, Insha Alloh siz bilan birga hali ko’p yahshi ishlar qilamiz, muhimi siz sahovatdan to’htab qolmang. (Oilaning havfsizligini o’ylab video bir necha kun oldin olingan va ularga Oq Q’orgondan hovli uy ham olib berilgan)⬇️⬇️

Homiylar uchun telefon: +99890-908-44-46📞

Uzcard, Click, Payme
8600 3104 0422 0113

Сбербанк Россия
4276 3800 2920 3622

Boshqa malakatlardan
Visa card Aloqa bank
4847 9950 3242 4111
Nodir Safaev

https://t.me/Ajr_islom/1492
Читать полностью
Ajr_islom 26 May, 03:10
Қийинчилик ва ғамгинликда ўқиладиган дуо🤲🏻

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
‎لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.)☝🏻🌙
Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1491
Читать полностью
Ajr_islom 26 May, 02:53
Ey Robbimiz, bizni hidoyat qilganingdan so’ng qalblarimizni og’dirmagin va bizga O’z huzuringdan rahmat ato qilgin. Albatta Sening O’zing ko’plab ato qiluvchisan. (3-8)

https://t.me/Ajr_islom/1490
Ajr_islom 25 May, 20:01
Alloh bizdan yahshiroq biladi nima bizga yahshi, nima yomon☝🏻🌙

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1489
Ajr_islom 25 May, 02:56
Барча гуноҳларингизни кечирилишини ҳоҳлайсизми?🤲🏻

Азизлар! Сизларга бир ривоятни уни лозим тутишингиз учун ривоят қилмоқчиман:

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадиларки: “Мен Каъба атрофида тавоф қилаётган эдим. Шунда Каъбанинг пардаларига осилиб дуо қилаётган бир кишини кўриб қолдим. У ўз дуосида:

"اللهم يا من لا يشغله سمع عن سمع! ويا من لا تغلطه كثرة المسائل! ويا من لا يتبرم بإلحاح عباده الملحين عليه! أذقني برد رحمتك وكرم استجابتك!"

“Аллоҳумма яа ман лаа яшғолуҳу самъун ан самъин. Ва яа ман лаа туғлитуҳу касратул масааил, я ман лаа ятабаррому би илҳаҳи ибадиҳил мулиҳҳийна алайҳи. Азиқна барда роҳматик ва карома истижабатик” - деб дуо қилар эди.

Маъноси: "Эй бошқалар дуосини эшитиш ила бошқаларнинг дуосини эшитишдан
тўсилмайдиган зот! Эй сўрагувчиларнинг сўрови янглиштириб юбормайдиган зот! Эй талаб қилувчиларнинг қатъийлигидан норози бўлмайдиган зот, (яъни қайта-қайта сўраётган бандасидан ранжимайдиган зот). Мени ўз афвинг шаббодаси, раҳматинг лаззати ва марҳаматли ижобатинг
билан ризқлантиргин!".

Мен у кишига: “Қайтаринг-қайтаринг, айтган дуоингизни яна бир марта айтинг”, - дедим. Шунда у менга бурилиб; “Эшитдингми”?!- дедилар.
Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу: “Ҳа, эшитдим”- дедилар.
Кейин у дуони яна бир марта қайтариб; “Ҳар намоз сўнгида ушбу дуони айтиб Аллоҳга илтижо қилгин! Хизрнинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, ким ушбу дуони қилса Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилади”-
дедилар.

Ушбу сўзларни ёдлаб олинг ва ҳар намоз сўнгида дуо қилинг!

Шаҳидул меҳроб Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ.
Читать полностью
Ajr_islom 24 May, 21:45
‼️#Эслатма ‼️

Шаввол ойи рўзаси🕌

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.☝🏻🌙
Читать полностью
Ajr_islom 24 May, 19:16
Go’zallarning Go’zali, Robbim, Allohim duolarimizni ijobat qil🤲🏻😓

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1486
Ajr_islom 24 May, 17:12
Uning taqdiri bilan qiziqganlar, befarq bo’lmaganlar ko’p edi...Alhamdulillah Alloh bizni Muhammad Amin oldiga yubordi☝🏻🌙Ertaga qolganini ko’rasiz azizlar🕌 #YurakAmri Ramazonim tezroq qaytib kel🕌😓

https://t.me/Ajr_islom/1485
Ajr_islom 24 May, 03:03
XAYIT MUBORAK AZIZLAR🌺🕌ALLOH HAMMALARIMIZDAN ROZI BO’LSIN🤲🏻

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1484
Ajr_islom 23 May, 21:23
🕌🌙Ramazon Xayit Muborak aziz Yurtdoshlar🕌🌙

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1483
Ajr_islom 23 May, 16:53
🌙Xayr oylar sultoni Mohi Ramazon😓☝🏻 2020 yil Ramazoniga dil izhorimiz🤲🏻
Ajr_islom 23 May, 00:37
‎قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّى
“Batahqiq, kim zakot ila poklansa va Robbisi ismini zikr qilsa, najotga erishur”, degan. A’la surasi 14-15-oyatlar.
Kasir ibn Abdullohdan, u otasidan, otasi bobosidan rivoyat qilinadi:
“Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan ushbu oyat haqida so‘ralgan edi. “Fitr sadaqasi haqida nozil bo‘lgan”, dedilar”.
Ibn Xuzayma rivoyat qilgan.

Fitr zakoti hamda fidyalarni xayr sahovat loyihalari orqali ham yetkazish joyizdir. Bunday loyihalardan biri bo’lgan #YurakAmri loyihasida ham qabul qilinmoqda. Va Allohning irodasi bilan haqiyqiy egalariga yetkaziladi. Bu hisob raqam aslida sizniki, qiyomatda unga tashlaganiznigina olasiz.☝🏻🌙

Uzcard, Click, Payme
8600 3104 0422 0113

Сбербанк Россия
4276 3800 2920 3622

AQSH dan +1 (848) 667-6006 raqamiga Zelle programmasi orqali Sherzod Saidaliev nomiga.

Turkiyadan
ZİRAAT BANK
TR 3700 0100 0606 6338 8776 5606
USD dollar uchun

Boshqa malakatlardan
Visa card
4847 9950 3242 4111
Nodir Safaev nomiga✅
Читать полностью
Ajr_islom 22 May, 23:49
🕌🌺🌙ARAFA MUBORAK AZIZLAR🌙🕌🌺

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1480
Ajr_islom 22 May, 23:26
#ЭСЛАТМА

2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг.

Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори:
2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгилансин.


Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгилансин!

Эслатма: Мазкур фитр садақасининг қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

https://t.me/Ajr_islom/1479
Ajr_islom
#ЭСЛАТМА 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир. Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммга тенг. Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг. буғдой ўртача тўрт минг сўм, 1 кг. арпа ўртача уч минг сўм, 1 кг. майиз ўртача ўттиз беш минг сўм ва 1 кг. хурмо ўртача ўттиз минг сўм экани маълум бўлди. Шунга кўра, 2020 йил (1441 ҳ.) учун ФИТР садақасининг миқдори: ≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;…
Читать полностью
Ajr_islom 21 May, 20:24
Juma Ayyom muborak azizlar🕌🌙

https://t.me/Ajr_islom/1478
Ajr_islom 21 May, 19:51
Yaqinlaringiz uchun kerakli va chiroyli sovg’alar shu yerda 👉🏻@ferida_collection
BUTUN O’ZBEKISTAN BO’YICHA YETQAZIB BERISH XIZMATI BOR!
Ajr_islom 21 May, 13:30
Ularning qalbida Alloh bor edi, ko’z yoshlarida najot, duolarida mag’firat. Keyin topolmaysiz ularni😓😓Bugun birga 700 barobar ajr olishga imkon bor, bugun imkon bor☝🏻
Alloh bandasiga qo‘lidagi molidan bir qismini muhtojlarga berishni amr qilgan. Mo‘min kishi esa o‘z aqidasiga sodiq qolgan holda ushbu buyruqni amalga oshiradi.🌙 #YurakAmri loyihasi bergan ehson va zakotlaringiz bilan mana shunday qalblarga hursandchilik, oilalariga ozgina bo’lsada shodlik olib kirishda davom etadi. Allohdan faqatgina roziligini tilaymiz🤲🏻

Homiylar uchun telefon: +99890-908-44-46📞

Uzcard, Click, Payme
8600 3104 0422 0113

Сбербанк Россия
4276 3800 2920 3622

AQSH dan pul o’tkazmoqchi bo’lganlar +1 (848) 667-6006 raqamiga Zelle programmasi orqali Sherzod Saidaliev nomiga.

Turkiyadan
ZİRAAT BANK
TR 3700 0100 0606 6338 8776 5606
USD dollar uchun

ZİRAAT BANK
TR 5300 0100 0606 6338 8776 5606
Turk lira uchun, Ayşe Yeşilkaya nomiga.

Boshqa malakatlardan
Visa card
4847 9950 3242 4111
Nodir Safaev nomiga✅
Читать полностью
Ajr_islom 21 May, 09:56
Bir-biringizni Alloh uchun yaxshi ko’ring☝🏻🌙 Anas Ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam aytdilar: “Albatta, Alloh taoloning bir bandalari bor, ular uchun qiyomat kuni nurdan minbarlar qo‘yiladi. Ular payg‘ambarlar ham emas, shahidlar ham emas, lekin ularga payg‘ambarlar ham shahidlar ham orzu qiladilar. Shunda: “Ular kimlar Yo Rasululloh sollallohu alayhi vasallam?” deb so‘rashdi. U zot sollallohu alayhi vasallam: “Ular Alloh uchun bir birlarini yaxshi ko‘rganlar”, deb javob berdilar.

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1475
Читать полностью
Ajr_islom 21 May, 06:50
Onamiz Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Yon qo‘shnisi och o‘tirganini bila turib qorni to‘q yotgan kishi mo‘min emas”, dedilar (Imom Hokim rivoyati).☝🏻🌙

https://t.me/Ajr_islom/1474
Ajr_islom 21 May, 00:24
Bir kuni barini tashlab ketasanku...☝🏻🌙

Ajr islom kanali
https://t.me/Ajr_islom/1473