ABUSAXIY Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


✨ “ABU SAXIY”нинг Телеграмдаги расмий канали.🛍
Телеграм каналда бозор фаолияти, янгиликлар жойланиб борилади. Канал бозор маъмурияти томонидан юритилади.
Tel: +998 99 998 14 41
Facebook’даги расмий саҳифамиз — https://www.facebook.com/tashkenttradece

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана яна бир йил ортда қоляпти, ҳаётингни яна бир йилини ўтказдинг. Биламан, жуда кўп нарсалардан ўтдинг, биламан сенга қийин бўлди. Шундай кунлар бўлдики, буни ҳеч кимга айтмадинг, фақат ўзинг билдинг.

Биласанми, сен ажойибсан, сен буни қила олдинг. Сен яна бир йилингда йўқотиш топишларни ҳаммасини уддасидан чиқдинг. Сен бугун ўзингни мақташ куни келди. Бугун ўзингга баракалла, сен уддаладинг деяверасан.

Биласанми, нимаики ҳаётингда бўлмасин, ҳаммасини енгаверасан, мен сенга ишонаман. Мана энди эса янги ҳаёт бошланмоқда. Ўзинг учун ортда қолган қийинчиликлар янги эшикни очувчи йил деб билгин, бу сен учун энг зўр йил!


❄️ "TASHKENT TRADE CENTЕR" Жамоси Ўзбекистон аҳлини кириб келаётган – 2025 йил билан самимий муборакбод этади.

🎄Янги йил барчангизга бахт, омад ва улкан муваффақиятлар олиб келсин. 2025 йилда барча орзу-истакларингиз амалга ошсин. Барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз.

☃️ Халқимизда "Янги йилни сермазмун ўтказиш уни қандай кутиб олишга боғлиқ" деган нақл бор. Ушбу нақлга амал қилган ҳолда кириб келаётган Янги йилни кўтаринки руҳда кутиб олишни таклиф этамиз.

🇺🇿 Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

🎁 Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Хурмат ва эхтиром билан АБУ САХИЙ маъмурияти.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ 2024 йилнинг сўнги куни муборак бўлсин

Кириб келаётган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 хафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч хамрохингиз бўлсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Фарзандларим телефонда ҳар ҳил ёмон нарсаларни кўрмасин десангиз ушбу функцияларни ёқиб қўйинг

Видео фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашинг!


#Диққат
‼️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.


❗️“Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


✅ Унга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

🔹экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;

🔹экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.

🗓 Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.

📌Фармон 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.


❗️Бугун 26 декабрь - Яқинларга совғалар улашиш куни

Бугунги кунни яқинларингизга фарзандингиз ота-онангиз, жуфтингиз, дўстларингиз, қариндошларингиз учун совғалар тарқатиш билан ўтказинг.😊

ЯҚИНЛАРГА ТАШЛАБ ҚЎЯМИЗ...)


😨Тижорат банкларида доллар 13 минг сўмга яқинлашди

Бугун айрим тижорат банклари АҚШ долларини 12 970 сўмдан сотишмоқда. Аммо бу ўсиш эртага давом этмаслиги кутилмоқда. Прогнозларга кўра, эртага амал қиладиган долларнинг расмий курси 14-15 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌥 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!


🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


Barqaror soliq siyosati davom ettiriladi: asosiy soliqlar bo‘yicha stavkalar o‘zgarmaydi

2025-yil 1-yanvardan:

▫️Yer yoki davlat mulki QQSsiz sotiladi;

▫️mobil aloqa uchun aksiz solig‘i (10 %) bekor qilinadi;

▫️Shahar chegarasidagi qishloq yerlariga 2 karra yer solig‘ini hisoblash to‘xtatiladi;

▫️Nashriyot korxonalari foyda solig‘ini to‘lashdan 5 yilga ozod etiladi;

▫️IT-park rezidentlariga barcha turdagi soliqlardan berilgan imtiyozlar 2040-yilgacha uzaytiriladi;

▫️Xususiy maktab va bog‘chalar, xorijiy o‘qituvchi va mutaxassislar uchun berilgan barcha soliq imtiyozlari 2030- yilgacha uzaytiriladi;


Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент совғалари тарқатила бошланди.

Совғалар меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар, ота-онаси қарамоғисиз қолганлар ва хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандлари учун мўлжалланган.

Ҳар бир болага 12 турдаги ўқув анжомлари ва 15 турдаги ширинликлар берилмоқда.


Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокаралари якунлангани расман эълон қилинди

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида олиб бораётган ҳаракатлари доирасида товарлар ва хизматлар бўйича икки томонлама бозорга кириш музокараларининг якунланганини эълон қилишдан мамнун, дейилади АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайнинг баёнотида.

Байден-Ҳаррис маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган.

Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

“Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди”, дейилади баёнотда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!


Табассум ажойиб дори:
— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.😉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️1-январдан жамоат транспортларида нақд пул қабул қилинмайди.

Хўш карталардан умуман фойдаланмайдиган йўловчилар нима қилишади?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фирибгарлардан эхтиёт бўлинг❗️

Фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.

Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди.


❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.


⚡️🥶 Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво ва қор кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 20-22-декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➖20-21-декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик
(ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

➖Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22-декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди.

Показано 20 последних публикаций.