ABUSAXIY Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


✨ “ABU SAXIY”нинг Телеграмдаги расмий канали.🛍
Телеграм каналда бозор фаолияти, янгиликлар жойланиб борилади. Канал бозор маъмурияти томонидан юритилади.
Tel: +998 99 998 14 41
Facebook’даги расмий саҳифамиз — https://www.facebook.com/tashkenttradece

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oʻzbekistonning Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish jarayonlarini jadallashtirish maqsadida, Adliya vazirligi 2025-yilda mazkur yoʻnalishda oʻz oldiga bir qancha maqsadlarni qoʻygan.

Xususan, Davlat dasturi loyihasida Qonunchilik harakatlari rejasi asosida eng muhim qonunlarni qabul qilishni jadallashtirish, shu jumladan, “Oziq-ovqat xavfsizligi toʻgʻrisida”, “Texnik tartibga solish toʻgʻrisidagi qonunga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”, “Mahsulot xavfsizligi toʻgʻrisida”, “Veterinariya toʻgʻrisida”gi qonunga oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida, “Antidemping choralari toʻgʻrisida”, “Muhofaza choralari toʻgʻrisida” va “Kompensatsiya bojlari toʻgʻrisida” kabi qonunlarni hamda texnik tartibga solish sohasini tubdan qayta koʻrib chiqish koʻzda tutilmoqda.

Bu haqida batafsil 👉 mutaxassis sharhida


🗓 Eslatib oʻtamiz, Davlat dasturi loyihasining jamoatchilik muhokamasi 2025-yil 22-yanvarga qadar davom etadi.

Davlat dasturi loyihasi muhokamasida faol ishtirok etishga chorlaymiz:


✅ Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.

✅ Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.

✅ Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.

Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


‼️Автомактабларда ўқиш нархи ошди: энди 3.900.000 сўм ўрнига 6.000.000 сўм тўлайсиз!

Эндиликда Б тоифаси (енгил автомобиллар) учун ўқитиш ўртача 6 миллион сўмни, нуфузли автомактабларда эса 8-10 миллионгача!  БC тоифаси учун (автомобиллар ва юк машиналари) нархи тахминан 7,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

❗️Ва бу имтиҳонларни топшириш харажатларини ҳисобга олмайди.


ВМҚ 8-сон қарори.pdf
828.0Кб
❗️Эндиликда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Батафсил 👉 Ўқиш


Ўзбекистонда аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилиши мумкин

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида Транспорт вазирлиги ва БААнинг нуфузли JETEX компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Батафсил 👉 Ўқиш


O‘zbekiston prezidenti BAA bilan yirik energetika loyihalarini amalga oshirishni muhokama qildi

O‘zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev Birlashgan Arab Amirliklari energetika va infratuzilma vaziri Suhayl Muhammad al-Mazruiy boshchiligidagi delegatsiya bilan uchrashuv o‘tkazdi.

👉 https://kun.uz/68712708


Энди мопед ва скутерларларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар жаримага тортилади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун 14-январь ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами.
-Дунё тургунча турсин эркаклар,
-Доимо хурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак Бўлсин!


❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.


Фирибгар картадаги пулларни қай ҳолларда ечиб олиши мумкин?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда нотаниш рақамлардан қилинган қўнғироқ ёрдамида фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини автоматик ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш


Халқаро юк ташиш ҳажми 2 карра оширилади, транспорт хизматлари экспорти камида $3 млрдга етказилади

Мирзиёев транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲


⚡️Ўқитувчиларга «Malibu», «Tracker», «Onix», «Equinox», «Captiva 5T» автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

Бу ҳақида Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига қўйилган ФИШКАда топшириқ берилган.

Автомобиллар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
12% даромад солиғини масофадан туриб қайтариб олиш мумкин.

"Контракт", нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

"Солиқ декларацияларини юбориш" электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
✅контракт;
✅нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;

Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кеча гуруҳларда тарқалган аудио хабар бўйича расмий муносабат билдиришибди!

Аслида қайсидир рақамдан телефон келса, унга жавоб беришингиз билан картадан пулингизни ечиб ололадими хакерлар? Лавҳада тўлиқ тушунтириб беришди.

Шу видеони юбориб қўйинг ўша гуруҳларга!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Менга овозингни кўтарма болам...

Ушбу шеърни болажонларингизга юбориб қўйинг.


Пластик чиқиндига доир янги таклиф киритилди

2025 йил 1 ноябргача пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчиларга ўзлари ишлаб чиқарган ва импорт қилган маҳсулотлардан ҳосил бўладиган чиқиндиларни утилизация қилиш мажбуриятини юклаш бўйича меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Показано 20 последних публикаций.