Абу Бакр Сиддиқ Оқбилол Масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳадисларда қайси намозни ўқишга тунни бедор ўтказганнинг савоби берилиши айтилган? «Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Опрос
  •   Шом намози
  •   Бомдод намози
  •   Хуфтон намози
  •   Энди билиб оламан
6 голосов


TUSHLARIMGA KIRSANGIZCHI YA RASULULLOH S A V:
«Росулуллоҳ ﷺ келадур»

Кел энди, Жаброил, Аршни супургил,
Бунга меҳмон бўлгали Расулуллоҳ▪ келадур.
Мазағол басор кўзли° шамзу зухо юзлик,
Барчадан ширин сўзлик Расулуллоҳ келадур.
------------------------***----------------------
Шамолларга бориб айтгин, сайр этишини қўйсин,
Беодоблик қилмасин, Расулуллоҳ келадур.
Дарёларга ҳам айтгин мавж уришини қўйсин,
Олдида соқов турсин, Расулуллоҳ келадур.
------------------------***----------------------
Моликларга бориб айтгин, дўзах эшигин ёпсин,
Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келадур.
Ғилмонларга ҳам айтгин, жаннат эшигин очсин,
Бошларига нур сочсин, Расулуллоҳ келадур.
------------------------***----------------------
Азролига ҳам айтгин жон олишин қўйсин,
Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келадур.
Уфуқу Мақомга бориб йиғлаб айтди Жаброил:
Бундан ўтсам, ё Расул, қанотларим куядур.
Қиёматкун бўлганда йиғилар барча банда,
Расулуллоҳ келганда умматлари келадур.
------------------------***----------------------
Ё Илоҳий, Макка Мадинага етар кун бормикин,
Ташна бориб оби Зам замдан ичар кун бормикин.
Устуни Ҳаннани Маннонни қучар кун бормикин,
Равзағизга термулиб жон тўширар кун бормикин!!!


👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТАФРИҚА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин!

Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади.

Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим:

1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак.

2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар.

3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш.

4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш.

6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас.

8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ.

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


🌺Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

1. Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.
2. Беҳуда гапларни гапирмаслик;
3. Рухсатисиз сўз бошламаслик.
4. Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.
5. Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.
6. Даср вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.
7. Дасрдан бошқа нарсалар билан чалғимаслик.
8. Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.
9. У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Қайси халифа даврида Масжиди Набавийга ҳеч нарса зиёда қилинмади? «Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Опрос
  •   Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
  •   Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
38 голосов


Мисрлик 10 ёшлик қизалоқ, югуруш марофони бўлишлигини эшитиб қатнашишликга қарор қилди. У кўчаларда салфетка сотиб кун кўрар эди.
Марофонга қатнашиш учун пул тўлаш керак эди. Уни пули етмади, уни холатини билиб унга ноилож рўхсат беришди. У марафонда югуруш учун оёқ кийими ҳам йиртилиб ярамади. У яланг оёқ холда қатнашди. У бу марафонда ғалаба чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.


Аллоҳ интилган бандасини яхши кўради.


👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Ўқувчи мактабга чиқишидан олдин ота-онасидан эшитиши шарт бўлган сўзлар:

1. Савол беришдан қўрқма;
2. Баҳони сенинг ҳаракатларинг учун қўйишади;
3. Хато қилишдан қўрқма;
4. Сени хафа қилишса менга айт;
5. Бошқаларни масхара қилма;
6. Ўзингни бошқалар билан солиштирма.

Сиз бу сўзларни фарзандингизга айтганмисиз?

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظيمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Истиғфорнинг маъноси:
«Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини ўтиниб сўрайман. Ундан бошқа илоҳ йўқ, у Ҳайй ва Қойюм сифатли Зотдир. Унга тавба қиламан».

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким, «Астағфируллооҳал ъазиймаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум, ва атуубу илайҳ», деса, у мағфират қилинади. Гарчи урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Робиул-аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌🍃Ассалому алайкум! Янги тонг муборак!!! Бугун 4 сентябрь чоршанба, +33°+16°☀️

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…
🕌🕊📿🍃🌺🌹🌸📿🕊🕋🍃🕌
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар! Бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламан.

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https: rel='nofollow'>//t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


БОШҚАЛАРГА САВОБ БАҒИШЛАСА, ЎЗИДА ҲАМ ШУ САВОБ ҚОЛАДИМИ?
#савоб

❓1369-CАВОЛ: Инсон савобли амал қилиб, ўтганларга бағишлайди. Мана шу амалининг савоби ўзида ҳам қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, ўзига ҳам савоб қолади. Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"فللإنسان أن یجعل ثواب عمله لغیره عند أهل السنة والجماعة سواء کان المجعول له حیًّا أو میتًا من غیرأن ینقص من أجره شيء. وأخرج الطبراني والبیهقي في الشعب عن ابن عمر قال: قال رسول الله ﷺ: إذا تصدق أحدکم بصدقة تطوعاً فلیجعلها عن أبو یه؛ فیکون لهما أجرها ولاینقص من أجره شيء"
“Аҳли сунна вал жамоа наздида инсон қилган амалининг савобини бошқа инсонга бағишлаши мумкин. Бағишланган инсон тирик ёки маййит бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунда амални қилган инсоннинг савобидан ҳеч нарса камаймайди. Имом Табароний ва Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлардан бирингиз нафл садақа қилса, унинг савобини ота-онасига бағишласин. Шунда садақанинг савоби ота-онасига бўлади ва ўзининг ҳам савоби камаймайди, деганлар”. Бу маънодаги гаплар бошқа манбаларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Yo‘llarda bolalarni asrang❗️

Yozgi taʼtil tugab, yangi o‘quv yili ham boshlanmoqda. 

Shu o‘rinda haydovchilarga murojaat qilmoqchimiz.

Hurmatli haydovchilar yo‘lni kesib o‘tayotgan bolalarga eʼtiborli bo‘ling, ularga yo‘l bering! Ular xohlagan vaqtda yo‘l chiqib yuborishi mumkin. Sababi ular hali yo‘l harakati qoidalari haqida to‘liq tasavvur va bilimga ega emas.

Haydovchilar uchun quyidagi tavsiyalarni eslatib o‘tamiz.👉Batafsil 
——
Йўлларда болаларни асранг❗️


Ёзги таътил тугаб, янги ўқув йили ҳам бошланмоқда.

Шу ўринда ҳайдовчиларга мурожаат қилмоқчимиз.

Ҳурматли ҳайдовчилар йўлни кесиб ўтаётган болаларга эътиборли бўлинг, уларга йўл беринг! Улар хоҳлаган вақтда йўл чиқиб юбориши мумкин. Сабаби улар ҳали йўл ҳаракати қоидалари ҳақида тўлиқ тасаввур ва билимга эга эмас.

Ҳайдовчилар учун қуйидаги тавсияларни эслатиб ўтамиз 👉Батафсил

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёзги таътил тугаб, янги ўқув йили ҳам бошланмоқда.

Йўлларда болаларни асранг!

Ҳурматли ҳайдовчилар йўлни кесиб ўтаётган болаларга эътиборли бўлинг, уларга йўл беринг! Улар хоҳлаган вақтда йўлга чиқиб юбориши мумкин. Сабаби улар ҳали йўл ҳаракати қоидалари ҳақида тўлиқ тасаввур ва билимга эга эмас.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


🌹Илм олиш фазилати

🔴Эй фарзанд! Илм олишда ғай­рат қил! Устозлар олдида сукут сақлаб, сўзларини жим эшит, яхши илм­лар­ни ёзиб, ёд ол...

✨Эй фарзанд! Одобнинг ав­вали эшита олишдир. Ҳар сўзловчи­нинг гапини охи­ригача эши­тиш одобнинг боши­дир. Кишининг бағ­рикенг ва ўқимишли экан­лиги бош­қаларнинг гапла­ри­ни эшита олиши билан белгиланади.

🌺 Аллоҳнинг инсоният­га нозил қилган биринчи буйруғи ва сўзи – “Ўқи!”­дир. Демак, инсон ўқиш, ёдлаш ва бошқаларга ет­казиш билан саодатманд бўлади. Бу буйруқни шараф билан адо этган Одам фарзандлари орасида энг фазилат­ли инсон Муҳаммад алайҳиссалом бўлган­лар. Жаҳолат илм нури билан чекинади.

✨Илм олувчининг одоблари:
– ҳалол луқма ва кўп овқат емаслик;
– кўп гапирмаслик, кўп эшитиш;
– оз уйқу;
– яхши дўст-ҳамроҳ танлаш;
– Аллоҳ розилигини излаш – дунё учун эмас;
– солиҳ устоз танлаш;
– қалбда илмдан бошқага муҳаб­бат қўймаслик.

🟢Исо алайҳиссаломга шайтон: “Сен Меҳ­рибон Аллоҳнинг пайғамбари­сан. Мана шу чўққидан сакра. Сени Аллоҳ Ўзи асрайди”, деб айтганида, Исо алай­ҳиссалом: “Эй малъун, мен дунёга им­тиҳон топшириш учун кел­ганман. Им­тиҳон олиш учун эмас”, деб жавоб берганлар.

📚 "Ҳидоят" журналидан

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Ozgina tabassum🙃

Islomiy tarbiya oʻqituvchisi oʻquvchidan:
— Isming nima? — deb soʻradi.
— Ismim Yasin — deb javob berdi oʻquvchi.
— Unda bizga Yasin surasini oʻqib ber ey Yasin.
Oʻquvchi surani yoddan bilishini aytib,oʻqib berdi.

Soʻngra ustoz boshqa bir oʻquvchidan:
— Seni isming nima? — deb soʻradi.
— Ismim Yusuf, lekin doʻstlarim meni Kavsar deb chaqirishadi— deb javob berdi oʻquvchi 🤭😅


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

👇Каналга уланиш учун
Босинг

https://t.me/abu_bakr_siddiq_masjidi_oqbilol


Одатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайси вақтда қайтиб келар эдилар? «Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Опрос
  •   Пешин вақтида
  •   Хуфтон вақтида
  •   Чошгоҳ вақтида
  •   Энди билиб оламан
36 голосов

Показано 20 последних публикаций.