Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☑️ Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бўшлиқни тўлдирадиган муҳим қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
Бугунги ялпи мажлисда “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Бу борада мақбул қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам назарда тутилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар сони 800 мингга яқин бўлиб, ҳозирда бу кўрсаткич яна ошиб боряпти. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шу соҳа вакиллари манфаатларига хизмат қиладиган ҳужжатдир.
Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқаришни ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириб, деҳқонларимиз, фермерларимизни, умуман қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини кўпайтиришга, бозорларда нарх-наво барқарорлиги, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси мажлисида ҳам муҳокама қилинди, депутатларимиз ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди. Шу боисдан ҳам мазкур қонун лойиҳасини муҳим ва долзарблигини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватладик.
@a_xaitov