Маҳалла фуқаролар йиғини маҳаллада яшайдиган фуқарони номидан розилигисиз "Тоза ҳудуд" корхона билан шартнома туза оладими?
@Yurist_Xizmati 4806-савол:
Savol: Mahalla fuqarolar yig'ini o'sha mahallada yashaydigan fuqaroni nomidan chiqindi oladigan korxona bilan shu fuqaro uchun shartnoma tuza oladimi? Ya'ni fuqaroni roziligisiz. Chiqindi oladigan korxona bilan fuqaro o'rtasidagi shartnoma o'zi qanday tuziladi. Shu jarayonni huquqiy asoslab, yoritib bering iltimos.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Маҳалла мустақил шартнома туза олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидаларининг 6-бандига мувофиқ жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.
Бунда кўчмас мулкдан фойдаланилганда маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун мазкур кўчмас мулк хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузадилар.
💁♂️ Яъни хизмат кўрсатувчи ташкилот истеъмолчи билан шартнома тузади. Фуқаролик кодекси 358-моддастга мувофиқ ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади.
❗️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ чиқиндиларни йиғиш хизматларини кўсатувчи корхона сиз билан алоҳида шартнома имзолаши керак.
🚫 Бунда маҳалла шу ҳудудда яшовчилар номидан шартнома тузиши мумкин эмас.
Бироқ сиз ҳам бу шартномани тузишдан бош торта олмайсиз.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈