Юрист Хизмати | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Бюджетда пул йўқ деб КПИ асосида туланаётган устама туланмаслиги мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4983-савол:

Ассалому алайкум мактаб директорига бу ойда бюджетда пул йук деб КИПЯ асосида туланаётган устама туланмаслиги мумкунми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Моддий рағбатлантириш (шу жумладан моддий ёрдам) асослари ва тартибини сиз жамоа шартномаси ёки ички меҳнат тартиб қоидаларидан кўришингиз мумкин. Бу масала ички локал ҳужжатларда қайд этилгани туфайли саволингизга аниқ жавоб бера олмаймиз.

Агар ички меҳнат тартиб қоидаларида аниқ миқдор ёки меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қандайдир миқдори белгиланган бўлса, унда сизга ҳам ўша миқдорда моддий рағбатлантириш олиши мумкин.

Бу ноаниқ жавоб дейишингиз мумкин. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Чунки янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.

Бунда рағбатлантириш турлари (шу жумладан моддий ёрдам), уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходимларни моддий ёрдам миқдори ва тартиби корхонада ўрнатилган ички меҳнат тариб қоидалари ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Шунга кўра сизнинг саволингизга аниқ жавоб беришнинг имкони бизда йўқ.

Негаки ҳар бир корхона ички меҳнат тартиб қоидаларини ўзи тузади ва у фақат шу корхонада амал қилади. Агар сиз ишлаётган корхонада ички меҳнат тариб қоидалари йўқ бўлса, унда бу миқдор жамоа шартномасида у ҳам бўлмаса, корхонадаги касаба уюшмалари билан келишган ҳолда белгиланади.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда КПИ бериш масаласи ҳам локал ҳужжатлар белгиланади ва уни бериш манбалари ҳам ушбу ҳужжатларга боғлиқ. Агар ҳақиқатда пул йўқ бўлса, унда сизга бу тўловни тўламаслик тўғри бўлади


⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам қуйидагича ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.


2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.


Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархлари қуйидагича ошади

Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:
200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда - 450 сўмдан 600 сўмгача;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача - 1500 сўм;
5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача - 1 750 сўм;
10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун - 2 000 сўм бўлади.


IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Корхонага сармоя киритиш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4982-савол:

Assalomu alaykum, Ta'sischi o'z korhona hisob raqamiga  ikki-uch oy davomida ustav fondini shakklantirish uchun sarmoya(pul) qo'ymoqchi. Korhona 6 yildan beri faoliyat yurgizadi. Savol: Sarmoya kiritilish tartibi qanday bo'ladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Саволингизга жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган жамиятлар ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуни асос бўлади.

Қаранг! Ушбу қонунга мувофиқ Устав фонди корхона ташкил этилган пайтда шакллантирилади ва унинг миқдори ташкилотчилар томонидан белгиланади. Бунда Агар таъсисчи устав фондини қўшимча равишда тўлдирмоқчи бўлса, бу корхона фаолияти давомида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Қонун 14-моддасига мувофиқ жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг уставида белгиланади ва унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан иборат бўлади.

Бунда устав фондини кўпайтиришга фақат у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Бу қонуннинг 16-моддасида белгиланган. Устав фондига ҳисса сифатида пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар бўлиши мумкин.

Шундай экан сиз ҳам юқоридагиларни ҳисса сифатида киритишингиз мумкин. Агар ягона таъсисчи бўлсангиз, жамият устав фондини кўпайтириш бўйича қарор қабул қилишингиз лозим.

Шундан сўнг жамият Уставини янги таҳририни тасдиқлашингиз талаб этилади. Уставнинг янги таҳрири тасдиқлангача уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ДХМга тақдим этиш талаб этилади.

💁‍♂ Бу жараённи амалга оширишдан олдин корхона юридик маслаҳатчиси ёки бухгалтери билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Эндиликда иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлиги жами 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шу кунгача бу иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан бошлаб бир йил давомида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ошмаслиги керак эди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Ўзбекистонда меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба ҳисобга олинмайди

Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда энди якшанба куни инобатга олинмайди. Меҳнат кодекси бу ҳақдаги тегишли банд билан тўлдирилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжат билан ходим ишдан бўшаганда меҳнат таътилини компенсацияга алмаштириш чоғида ҳам якшанба пулли компенсация тўлашда ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


O‘zbekiston yangi qurollarini namoyish qildi

Mamlakatimiz pavilyonida Arslon 8×8 va Arslon 6×6 zirhli transport vositalari hamda yuk mashinasi shassisida o‘rnatilgan To‘fon o‘ziyurar gaubitsalari namoyish qilindi. Ayniqsa, ilgari jamoatchilikka taqdim etilmagan "To‘fon" mutlaqo yangi qurol sifatida e’tiborni tortmoqda.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳиндистонлик калкулятор-одам Аарян Шукла мияда ҳисоблаш тезлиги бўйича олтита жаҳон рекордини ўрнатди.

14 ёшли вундеркинд 30,9 сонияда 100 та тўрт хонали рақамни ва 18,71 сонияда 50 та беш хонали рақамни тўғри қўшиб рекорд ўрнатди, шунингдек, кўпайтириш ва бўлиш бўйича ҳам бир нечта рекордларни янгилади — у буларнинг барчасини бир уринишда уддалади.

Бу вақт ичида калкуляторга ҳаммасини киритишга ҳам улгурмаймиз

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️1 мартдан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ёлғон

Ҳолат бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирди

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

🔖 Ишончли манбаларга таянинг ва текширилмаган хабарларни тарқатманг!

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Манчестер Сити расмий саҳифаси Shohruh_painter номли профилда фаолият юритувчи ўзбек рассомининг мана шу ажойиб видеосини ўз инстаграмига жойлади. Укамизнинг талантига қойил. Ситига ҳам эътиборсиз қолдирмаганига раҳмат.

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ўқитувчилардан очиқ дарс ташкил этиш, тезис ёзиш ва журнал тутишни талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4981-савол:

Assalom aleykum. Yaqinda direktorimiz bizga topshiriq berdi yani 2025 yil 15 yanvardan boshlab, har oy 1 donadan ochiq dars ótishimiz kerak ekan, yana har kuni darsga kirishdan oldin tezez yozishimiz talab qilinyapti, bundan tashqari jurnal tutushimiz kerak ekan vaholanki bi 5 yil bólyapti elektron kundalik tizimiga ótkanimizga. Bu topshiriqni xat qilib boshqarma boshlig’i beripdi va rayona mudur maktab direktorlariga buyuripdi. Endi shu topshiriq bôyicha ishchi kuchi kelar ekan. Shu masala bóyicha qonun doirasida aniqlik kiritib bersangiz iltimos. Ular talab qilayotgan ishlar qanchalik tóg’ri


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 15-бандига кўра Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

❌ Бунда умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларигау асосан педагогик кенгаш, методбирлашма йиғилишлари, ўқув-семинар, очиқ дарслар ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этиш ўқитувчининг лавозим мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

✅ Шунга кўра раҳбар ўқитувчилардан очиқ дарс ташкил этишни сўрашга ҳақли.

🚫 Лекин 3058-сон низомга асосан конспект ёки журнал ёзишни талаб қилиш нотўғри.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Sirdaryoda o‘qituvchini urgan ayol jinnixonaga joylashtirildi

Bir necha kun oldin Sirdaryo tumanidagi 1-maktabda fuqaro G.X. dars vaqtida sinfxonaga bostirib kirib, o‘qituvchini haqorat qilib, unga qo‘l ko‘targani aks etgan video jamoatchilik o‘rtasida keskin muhokamalarga sabab bo‘lgan edi.

Bu bo‘yicha Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi rasmiy munosabat bildirdi.

Holat bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning tegishli bandlariga ko‘ra ma’muriy ish qo‘zg‘atilib, Jinoyat ishlari bo‘yicha Sirdaryo tuman sudida ko‘rib chiqildi.

Sudga viloyat ruhiy kasalliklar shifoxonasi tomonidan berilgan pisixiatrik ekspertiza xulosasi taqdim etilgan. Ushbu ekspertiza xulosasida qayd etilishicha, fuqaro G.X. aqliy zaiflik yengil darajasi bilan xastalangan hamda huquqbuzarlikni sodir etgan vaqtda o‘z harakatlariga javob bera olmagan.

Yuqoridagilarni inobatga olgan holda, sud fuqaro G.X.ning umumiy tartibli ruhiy kasalliklar shifoxonasida majburiy davolanishi yuzasidan hukm chiqargan. Fuqaro G.X. ayni vaqtda ruhiy kasalliklar shifoxonasiga joylashtirilgan.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


❗️Мактабларда телефонларни тақиқлаш руҳий саломатликни яхшилайдими?

The Economist нашрига кўра — Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган. Чунки бу болаларнинг диққатини жамлашга, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини камайтиришга ва онлайн безориликни камайтиришга ёрдам беради деб ҳисоблашади. Нидерландия ҳам 2024 йил январидан бошлаб худди шундай тақиқни жорий қилди. Шу йилнинг охирида Венгрия ҳам худди шундай тақиқни қўллаган. Британияда ҳам Парламент худди шундай чораларни кўриб чиқмоқда. Улар олдида турган асосий савол мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатлик учун қандай фойда беради?

☝️2021 йилда Америка бош жарроҳларидан бири 2009-2019 йиллар оралиғида америкалик ўрта мактаб ўқувчилари орасида тадқиқот ўтказади ва унга кўра ушбу ўқувчилар орасида умидсизлик ҳисси 40 фоизга, ўз жонига қасд қилишни жиддий ўйлайдиганлар сони 36 фоизга ошганини аниқлайди. Бунинг энг ёмони шундаки, ўсмирлик даврида пайдо бўладиган руҳий саломатлик муаммоларининг 48 фоизи (масалан, депрессия ва руҳий безовталик) одамларни бутун умри давомида азоблайди.

🔰Ушбу тенденцияларни смартфонларнинг кўпайиши билан боғлаш мумкиндир, аммо, сабабий алоқани ўрнатиш қийин. Муаммонинг бир қисми шундаки, смартфонлар жуда кўп функцияни ўз ичига олади (кроссворд ечиш, янгиликларни ўқиш). Болалар ҳам ҳар хил. Яъни смартфондан фойдаланиш ҳар бир болада турлича ва бу ҳар қандай тадқиқотда ҳисобга олиниши керак.

🔰Кембриж университетида Эми Орбен бошчилигидаги тадқиқотда 10 ёшдан 21 ёшгача бўлган 17 409 киши ўз ҳаётларидан қанчалик мамнун эканликлари ва ижтимоий тармоқлардан қанчалик фойдаланишлари сўралган ва 2022 йилда “Nature Communications” журналида эълон қилинган мақолада тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатадики, бир йил давомида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кўпайтирган қизлар ўз турмуш ҳаётидан сезиларли даражада қониқмаган.

☝️Лекин мактабларда телефонларни тақиқлаш орқали бунинг қанчалик ўзгариши номаълум. Доктор Орбеннинг сўзларига кўра, телефон фойдаланувчиларнинг батафсил маълумотларини аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки, тадқиқотчи умумий экран вақти каби ўлчовларга таянишга мажбур. Айнан бола нима мақсадда телефондан фойдаланаётгани номаълум. Натижада таълим доирасида телефондан фойдаланаётган бола ҳам, ижтимоий тармоқларда бўлган болалар билан бир хил таҳлилий маълумот беради.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Икки мактабда ишлайдиган ўқитувчи икки иш жойидан ҳам устама олиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4980-савол:

Ассалому алайкум мен иккита мактабда ишлайман Миллий сертификатдан А даража олдим лекин менга битта иш жойимда қабул қилди иккинчи иш жойим қабул қилмади. Савол. Миллий сертификат устамаси 2-3 мактабда ишласа ҳаммасига амал қилмадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

Унга кўра умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажор ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅ Шундай экан, сизга ўриндошлик асосидаги мактабингизда ҳам устама тўлаш керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Ўқитувчи декрет таътилига чиққанда унга декрет пули қанча муддатда тўлаб берилади?

@Yurist_Xizmati 4979-савол:

Savol. Maktabda o'qituvchisi bo'lib ishlayotgan hodim tug'ruq ta'tiliga (dekret) chiqsa unga dekret puli qancha muddatda to'lab berilishi kerak.Bu haqda qonunchilikda biror norma qoida bormi?Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга ҳам декрет таътили берилади.

Қаранг! Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.


Ушбу низом 36-бандига кўра нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, деркет пули ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тўланиши белгиланган. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

✅ Демак, сизга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси юқоридаги қоидага мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Оила масаласи. Ота-она ажрими сабаб ўртада сарсон бўлиб етим қолаётган бегуноҳ фарзандлар

@Yurist_Xizmati 4978-савол:

Erim bn ajrashganman ortada 3 farzandimiz bor sud orqali farzandlarim meni qarmogimga berilgan lekin sobiq erim 8 yoshli katta farzandimni olib ketib olib keb bermadi 2 oydan oshadi maktabga xam.bormayapti farzadnimni menga qarshi qilib qoygan oz farzadnim onam olgan deyapti otasiga osha kuni borgisi kelmasdan ketayotgandi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини ундай қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.

✅ Шунга кўра сиз бу ҳолатда МИБга мурожаат қилишингиз лозим. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан ИИБга ҳам ариза беришингиз мумкин бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7375282.pdf
1.0Мб
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори (83-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Қуйидагилар ташкил этилади:

👉 аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

👉 олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;

👉 аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

👉 ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.

2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7379745 (1).pdf
4.4Мб
Электр энергия соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

ВМ қарори, 13.02.2025 йилдаги 91-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Эндиликда хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади.

Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

➖Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

“Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

➖ Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

➖давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Показано 20 последних публикаций.