#биласизми
💰 КИТОБ ЁЗИБ МИЛЛИАРДЕР БЎЛГАНЛАР
💸 Нафақат китоб ўқиб, балки китоб ёзиб ҳам бойиб кетиш мумкин экан. Қандай дейсизми, ҳозир сизларга дунёнинг энг бой ёзувчи ва публицистлар бешлигини тақдим этамиз.
➖ Жоан Роулинг
🪄 Барчамизга таниш бўлган “Гарри Поттер” сериали муаллифи Роулининг биринчи китоби 1997 йилда 32 ёшида нашр этилган ва китоблар 600 миллион нусхада сотилган. Бугунги кунда Роулингнинг умумий бойлиги – 1 млрд. доллар.
➖ Жеймс Паттерсон
📚 Ўзининг "Ўргимчак келди", "Шовқин”, "Қамоқхона адвокати" номли юридик триллер романлари билан машҳур Жеймснинг умумий бойлиги 750 млн. долларни ташкил қилади. Айнан унинг асарлари асосида ҳар йили 10 га яқин кино суратга олинади.
➖ Кэнди Спеллинг
💸 2009 йил март ойида Кэнди Спеллинг ўзининг "Кэндиланд ҳикоялари" номли автобиографиясини нашр этди. Китоб тезда миллий бестселлерга айланди ва йирик китоб дўконлари томонидан энг яхши китоб деб топилди. Кэндининг умумий бойлиги – 600 млн. доллар.
➖ Даниэлла Стил
🏠 Унинг "Уйга қайтиш" романи 1973 йилда нашр қилинган ва кичик муваффақиятга эришади. Бироқ "Ваъда" романи катта шуҳрат қозониб, унинг келажагини гуллатиб юборган. Бугунги кунда Даниэлланинг бойлиги 600 млн. долларни ташкил қилади.
➖ Пауло Коэльо
🔬 Коэльони китобхонлар орасида танимайдиган одамни топиш қийин. Энг машҳур романи ҳисобланмиш "Алкимёгар" дастлаб португал тилида ёзилган, кейинчалик инглиз ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган. Унинг асарлари дунё бўйлаб 210 миллион нусхада сотилган. Ҳозирда бойлиги – 500 млн. АҚШ доллари.
P/S: Бу гаплардан кейин ҳамма китоб ёзишга ўтиб кетмаса бўлди😁
Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi