Фурқат маҳалласида миллий кийиниш куни нишонланди
Ҳар жума куни миллий кийиниш анъанаси доирасида Янги Наманган туманининг Фурқат номли маҳалласи ходимлари миллий либосларда фаолият олиб боришмоқда. Бу ташаббус миллий анъаналарни тарғиб қилиш ва маънавий муҳитни бойитиш мақсадида ўтказиляпти.
Ходимлар ўзбек халқининг бетакрор кийимларида иш бошлаб, меҳнат жамоасига миллий руҳ бахш этишмоқда. Дўппи, атлас ва адрас каби миллий матолардан тикилган либослар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Бу каби ташаббуслар халқимизнинг маданий меросини асраш ва ёш авлодга етказишда муҳим ўрин тутади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh