Репост из: Abdullox domla muxlislari
ШУНГА НИМА ҚИЛАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир танишим Ҳозир Москвада, Содиқ Самарқандийни эшитади, бизга ҳам улашади. Шунга нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз эшитманг, уни ҳам қайтаринг. Чунки сиз зикр қилган киши мазҳабларни бир бирига қориштириш, мазҳабларнинг фатволаридан бирини ўзича устун билиб, амал қилишни тавсия қилиш йўлидан бормоқда. Зеро, мазҳабларнинг сўзларини аралаштириш, уларни инкор қилиш билан баробар. Бунинг устига ақидадан дарс ташкил қилиб, Ашъарийларни очиқчасига адашганга чиқарди. Мотуридийлар ҳақида лом-мим демади. Чунки Мотуридийларга тил теккизса, қаттиқ қаршиликка учрашини биларди. Лекин Ашъарийларни адашган дейиш Мотуридийларни адашган дейиш билан баробар. Чунки бу икки ақида мактабининг асоси бир, баъзи бир лафзий ихтилофларни эътиборга олмасак, хулосалар деярли бир хил.
Хуллас, у кишини устози ҳаммага маълум, яъни, мазҳабни инкор қилувчи салафийларни катталаридан. Бу одам ҳам устозининг изидан юрибди. Ўзини кимлигини ошкор айтмаса ҳам, зимдан иш олиб борувчи, ўзини мужтаҳид уламоларга тенг қилувчи, ўтган уламоларга ҳақорат гаплар айтувчи бир киши. Ундан кўрилган зарар олинган фойдадан анча каттадир. Бундайлардан ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам огоҳлантиринг. Аллоҳ таоло тавфиқ берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR