Хоразм вилоятида коррупсия ҳолати муҳокама қилиндиАйни пайтда Хоразм вилоятида бўлиб турган Республика идоралараро ишчи гуруҳи Урганч ва Ҳазорасп туманларида коррупсия даражаси юқори бўлган соғлиқни сақлаш, бандлик, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр-қурилиш соҳаларида 10 дан ортиқ обектда ўрганишлар ўтказди.
Коррупсияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўрганишларнинг дастлабки якунлари ҳамда ҳудудий кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
Таъкидланганидек, ўрганиш давомида юқоридаги соҳаларда коррупсиянинг олдини олиш йўналишида ишлар самарали ташкил этилмаганлиги ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларида “инсон омили” ҳамон сақланиб қолаётганлиги қайд этилди. Ишчи гуруҳнинг амалий кўмагида айрим муаммо ва камчиликлар жойида бартараф этилди.
— Давлатимиз раҳбари томонидан Коррупсияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ҳар ойда бир марта танлаб олинган соҳа бўйича коррупсиявий омилларни ўрганиш ва таклифлар бериши лозимлиги бўйича топшириқлар берилган. Ҳудудий кенгаш вилоятдаги дастлабки ўрганишларини айнан соғлиқни сақлаш, бандлик ва таълим соҳаларидан бошлаши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман,— деди Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов.
Йиғилишда коррупсиявий жиноятларнинг олдини олиш, ноқонуний давлат харидларига чек қўйиш, давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларда сусткашликка йўл қўйилаётгани таъкидланди.
Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, ҳудудий Кенгашнинг янгиланган йиллик иш режаси ҳамда Ҳазорасп туманини коррупсиядан холи ҳудудга айлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.
Вилоятдаги ўрганиш ишлари ҳафта якунига қадар давом эттирилади.
——————
Коррупсияга дуч келсангиз Агентликнинг “Cалл-маркази” – 1253 орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе