#Таълимдаги_тарбия
Ўқувчиларим ажойибда .
Кеча биринчи соатга кирсам бири-иккинчисини чақиб беришга тайёр туришибди.
- Ваалейкум ассалом ,- дедим уларнинг саломига алик олганча,- хўш мен йўғимда синфда нима ишлар бўляпти ?
Бошланди :
- Устоз , Сардорингиз ҳар сафар биринчи соатга кечикиб келяпти,- Гулнора ҳар сафар стартда биринчи туради
- Билол кўп дарсларда "жевачка" чайнаб ўтирибди - Элнора Гулнорадан қолишмайди
- Бунёд ҳар танаффусда дўконга чопади. Криешки обкелиб бутун синфни ҳид қилиб қиртиллатиб еб ўтиради, - Бунёд Робияга яқин жойда ўтиради-да, роса асабига теккан кўринади
- Ҳмм синфимиздан ўшанчун чеснок ҳиди келиб туради,- бу энг кўнгли нозик қизим Заринанинг сўзлари.
Аслини олганда қизлар юз фоиз ҳақ. Бу гапларни айтишмаса ҳам ўғил болаларимнинг характерини беш қўлимдек аниқ танийман.
Ҳар сафар синфга кирганимда ҳам кислород қолмаганини баҳона қилиб деразаларни очтириб хонани шамоллатишим рост.( Чеснок ( саримсоқпиёз) деганларини ҳидидан мен ҳам безорман)
Аммо бу йигитчалар шунақа ёшда-ки , битта гап кам , иккитаси кўп.
Шу пайт қаердан илҳом келди , билмайман. Аста деразадан ташқарига боқиб бир текис , сокин ва равон оҳангда ўзимга ўзим сўзлагандек гапира кетаман:
- Одамзот ажойиб-да. Бир оғиз сўздан кўнгил деганлари осмонга чиқиб кетиши ҳеч гап эмас .
Мангаям ўқитувчилар хонасида устозларнинг "Шу саккизинчи синфингиздака синф бутун мактабда йўқ-да. Ҳамма ўқувчиларингиз ўқитувчини кўзига қараб , яримта гапидан нима демоқчилигини била оладиган зийрак болалар. Шу синфдака тоза синф ҳам мактабда йўқ. Кирган ўқитувчининг дарс тугасаям азбаройи баҳри- дили очилганидан қайтиб чиқиб кетгиси келмайди. Қачон қараса доскаси шакарли сув билан ялтиратиб топ-тоза қилиб артиб қўйилган , бўр ҳам , доска латта ҳам ҳамиша жой-жойида тахт. Гарддек чанг топиб кўр-чи ? Камига ўғил болалар қиз болаларни , қизлар эса уларни ҳурматини бирам жойига қўйиб қўйишган-ки , ўзаро муомаласига ҳавас қилмасдан иложинг йўқ" дейишадиган суҳбатлари манга бирам ёқади, бирам ёқади. Нақд бир қоп семираман,- дедим.
Сўзимни тугатиб синфга қарасам барча ўқувчилар киприк қоқмай менга тикилиб ўтиришибди.
- Устоз ,- қулт этиб ютинганча жимликни бузди Бунёд ,- шунақа экан нега уларнинг ўзлари бизни ўзимизга мақташмайди ?
- Билмасам , - елка қисдим мен , ўзларига айтсак талтайиб кетади деб ўйлашса керакдирда ,- дедим ҳотиржам ,- мен ҳам шунақа ўйлардим . Аммо ҳозир устозларнинг Ўзингиз ҳақингиздаги фикрларни билмай туриб , уларни хулосаларини ўзгартириб юборманг деган хаёлда хақиқатни айтиб қўйдим. Бу ёғи энди ўзингизга ҳавола ,- дедим ва қўшиб қўйдим,- ҳаммани ичида мақтов эшитиш бирам ёқимли . Илтимос , мени бундан бенасиб қилманглар.
Олтинчи соат тугагач тушлик қилиб кабинетимга қайтаётсам саккинчи синф хонасининг эшиги очиқ . Одатда бунақа пайт синф бўш бўларди. Ҳайрон бўлиб хонага яқинлашдим. Ичкарига разм солсам Бунёд , Билол , Робия ҳамма ёқни бирма- бир чанг латтада жаҳд билан артиб чиқишяпти.
- Роби ,- деди Бунёд мени пайқамай ,- бизни навбатчилигимиз куни синф бошқача очилдими-ей ? Кўзимга бошқача чиройли кўриняпти?
- Буниии ( Бунёдни ўртоқлари ўзларича шунақа эркалаб чақиришади) , хонани-чи "вошшем" сайратворамиз, - унга қўшилди Билол ,- қани кўрайлик-чи , эртага Устоз келганларида ишимизни пайқармиканлар йўқми , кўрамиз .
"Албатта пайқайман" демоқчи бўлдим- у , ўзимни тутдим. Яхшиси бу гапни эртага айтаман. Барча синфдошлар ёнида мақтов эшитиш завқлироқ-да!
Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб синфдан узоқлашдим.
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g