Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
САМИМИЯТ
Адашиб-улоқиб ҳаёт боғида
Не фикр, тааммул дилга юзланар.
Ёлғон бахт жонимга тегар гоҳида,
Ҳақиқий армонга кўнгил тисланар.
Хаёл уммонида париваш ўйлар
Недир ҳаловатдан йўлларлар дарак.
Меъдамга уради ёлғончи куйлар,
Ростакам азани қўмсайди юрак.
Чарчадим ҳаёсиз боққан кўзлардан,
Сохталик – кўксимни аллалар бахши.
Ўтирик гуллардан, ёлғон сўзлардан
Ҳаётий эртаклар қайтанга яхши.
Қўрқмайман чинакам, ростгўй ёвлардан,
Уларнинг кўзлари олмосдек ёниқ.
Чанқоғим босилмас ёлғон сувлардан,
Ростакам саҳрода гуллашим аниқ!
Эй дун, токайгача шундоқ юрасан,
Сенинг борлигингга шубҳада дилим.
Ёлғончи ҳаётдан, ўйлаб қарасам,
Афзалдир минг бора самимий ўлим!
@xayrulla_xamidov1
Адашиб-улоқиб ҳаёт боғида
Не фикр, тааммул дилга юзланар.
Ёлғон бахт жонимга тегар гоҳида,
Ҳақиқий армонга кўнгил тисланар.
Хаёл уммонида париваш ўйлар
Недир ҳаловатдан йўлларлар дарак.
Меъдамга уради ёлғончи куйлар,
Ростакам азани қўмсайди юрак.
Чарчадим ҳаёсиз боққан кўзлардан,
Сохталик – кўксимни аллалар бахши.
Ўтирик гуллардан, ёлғон сўзлардан
Ҳаётий эртаклар қайтанга яхши.
Қўрқмайман чинакам, ростгўй ёвлардан,
Уларнинг кўзлари олмосдек ёниқ.
Чанқоғим босилмас ёлғон сувлардан,
Ростакам саҳрода гуллашим аниқ!
Эй дун, токайгача шундоқ юрасан,
Сенинг борлигингга шубҳада дилим.
Ёлғончи ҳаётдан, ўйлаб қарасам,
Афзалдир минг бора самимий ўлим!
@xayrulla_xamidov1