Қўқонда ноқонуний қурилиш: Жамоатчилик назорат ва чоралар талаб қилмоқда
Қўқон шаҳрининг 47-МФЙ ҳудудида дўконлар ортида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда. Аммо мутасадди раҳбарлар бу ҳолатга бефарқ қолмоқда, маҳалла раиси эса вазиятдан бехабар гуё.
Қизиғи шундаки, аввал бу қурилишни танқид қилган эдик, аммо энди унинг ташқи қисми туника қоплама билан ёпилиб, янги фасадга эга бўлган. Бу ҳаракатлар жамоатчиликни чалғитиш мақсадида қилинганми? Агар шундай бўлса, масъуллар қаттиқ адашади!
Президент жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Фарғона вилояти қурилиш инспекцияси ходимлари эса ўз ишини виждонан бажараяптими? Улар ёки ўз касбининг устаси эмас, ёки масъулиятни ҳис қилмаяпти. Агар шундай бўлса, бундай кадрлар лавозимидан озод қилиниши шарт!
Жамоатчилик ушбу ҳолатни назоратга олган ва масъуллардан қонуний чоралар кўрилишини талаб қилмоқда. Ноқонуний қурилишларга йўл қўймаслик, қонун устуворлигини таъминлаш — мутасаддиларнинг бурчи эканини унутмаслик лозим!