#Мурожаат_Тошкент
#Янги_ҳаёт_туман_масъулларига
#Хабарни_тарқатинг
Чоштепа аҳолисининг муаммосига эътибор қаратинг!Чоштепа маҳалласидан
Чоштепа метро станциясига чиқишда аҳоли, айниқса, кекса ёшлилар, ҳомиладор аёллар ва ногиронлиги бор шахслар катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Метро станцияси ердан жуда баланд жойлашган бўлиб, унга чиқиш учун узоқ ва тик зинапоядан ўтиш керак. Бу зинапоя таҳминан 3
-4 қаватли уй баландлигига тенг бўлиб, айниқса, қиш кунларида қор ва музлама сабабли фойдаланиш хавфлидир.
Чоштепа маҳалласидан ҳар куни минглаб фуқаролар метродан фойдаланади. Улар бир неча бор юқорига чиқиб-тушишга мажбур. Бу эса нафақат қийинчилик туғдиради, балки эҳтимолий жароҳатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ечим таклифи:Метро станциясига етакловчи замонавий ва хавфсиз
эскалатор ўрнатиш. Бу нафақат аҳолининг кундалик турмушини енгиллаштиради, балки хавфсизликни ҳам таъминлайди.
Тошкент шаҳар, Янги Ҳаёт тумани ҳокимиятига мурожаат қиламиз:Чоштепа аҳолисининг ушбу муаммосига тезкор равишда эътибор қаратинг ва ечим топишга ёрдам беринг. Ҳар бир фуқаро қулай ва хавфсиз инфратузилмага эга бўлиш ҳуқуқига эга.
Илтимос, ушбу мурожаатга эътибор беринг Чоштепа аҳолиси сиздан умидвор!
Telegram Instagram Facebook