Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
📊 2024 йилнинг сўнги чорагида "Диалог майдончаси"га келиб тушган мурожаатлар таҳлили
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган "Диалог майдончаси" орқали медиа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари ходимлари фаолиятларида юзага келган турли масалалар ўз ечимини топмоқда.
Малакали экспертлар амалдаги қонунчилик доирасида ҳар бир мурожаатни ўрганиб, ҳуқуқий ҳал қилишда давом этмоқда.
Таҳлиллар 2024 йилнинг IV чорагида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Навоий, Самарқанд вилоятларида "Дилаог майдончаси" платформасига мурожаатлар келиб тушмаганини кўрсатди.
Тошкент вилоятида ўтган йилнинг сўнги чорагида келиб тушган 3 та мурожаат, жумладан, "Янги Нурафшон" газетаси фаолиятини тугатиш, ижтимоий тармоқларда сўралган мавзуни кенг ёритиш ва бошқа шунга ўхшаш масалалар ижобий ҳал этилган.
Шунингдек, "Диалог майдончаси"га тушган бўлиб Сирдарё вилоятида – 1 та, Бухоро вилоятида – 4та мурожаат юзасидан ташкилий ишларга кўмаклашилган ҳамда тушунтиришлар олиб борилган.
Ўтган йилнинг 4-чорагида энг кўп мурожаат келиб тушган Қашқадарё вилояти АОК бошқармаси томонидан (19 та), барча масала юз фоиз ижобий ҳал этилган.
Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Cаll-маркази йўлга қўйилган бўлиб, тизимга оид савол ва мурожаатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.