🔴 Ҳиндистоннинг Бенгал Бизнес Кенгаши аъзолари таркибидан иборат делегация Ўзбекистонга ташрифи
📌 Жорий йилнинг 6-10 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Бенгал Бизнес Кенгаши аъзолари таркибидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
✅ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов делегация аъзолари билан учрашиб, уларга Ўзбекистоннинг фармацевтика бозори, мамлакатдаги соҳанинг жорий ҳолати ва унинг келажакдаги истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
✅ Шунингдек, Ҳиндистон делегацияси аъзолари фармацевтика соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ва “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирилди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube