🔴 Ўзбекистон - Франция ҳамкорлик
🟢 Аввал хабар берганимиздек, хизмат сафарида бўлиб турган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бир қатор учрашувлар ўтказди.
📌 Илк учрашув, Франциянинг “Cosmetic Valley” кластери вакиллари билан бўлиб ўтди. Улар кластер ҳақида, Франция косметика бозори, “Cosmetic 360” инновацион кўргазмаси ва глобал косметик кластерлар тармоғи ҳақида тақдимот қилди. Ўз навбатида, агентлик директори Ўзбекистон косметика бозори, ҳукумат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳақида маълумот берди.
🟢 Учрашув давомида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида икки томон ахборот алмашиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва потенциал лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
📌 Видео-конференц алоқа воситаси орқали бўлиб ўтган иккинчи учрашувда, “Servier” компанияси Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисидаги тақдимот билан бўлишди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ходимлар сонини ва операцияларини кенгайтирганини маълум қилди. Агентлик директори ўз фаолияти тўғрисида маълумот бериб, ўтган йил давомида эришилган ютуқлар ва ҳукумат томонидан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун тақдим этилаётган рағбатлантиришлар ҳақида гапирди.
🟢 Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда кардиоваскуляр фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Учрашув якунида томонлар ушбу потенциал лойиҳа бўйича музокараларни давом эттириш ва ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
✔️ #Ўзбекистон #Франция #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

❗️ “Cosmetic Valley” — бу Франциянинг энг йирик косметика саноати кластери бўлиб, у косметика, гўзаллик ва парфюмерия соҳасидаги инновацияларни ривожлантиришга қаратилган.
📌 Видео-конференц алоқа воситаси орқали бўлиб ўтган иккинчи учрашувда, “Servier” компанияси Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисидаги тақдимот билан бўлишди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ходимлар сонини ва операцияларини кенгайтирганини маълум қилди. Агентлик директори ўз фаолияти тўғрисида маълумот бериб, ўтган йил давомида эришилган ютуқлар ва ҳукумат томонидан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун тақдим этилаётган рағбатлантиришлар ҳақида гапирди.
🟢 Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда кардиоваскуляр фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Учрашув якунида томонлар ушбу потенциал лойиҳа бўйича музокараларни давом эттириш ва ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
❗️
“Servier”
— бу Францияда етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, асосан кардиоваскуляр, онкологик ва бошқа оғир касалликларни даволашга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаради.