Xurshid Davron kutubxonasi
Adib asarlari, tarjimalari, hamda o'zbek va jahon adabiyotidan namunalar
O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob
Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
08.04.2024 izoh yo'q
Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_b.png БУГУН ЎЗБЕКНИНГ ЗАБАРДАСТ ИЖОДКОРЛАРИДАН БИРИ, УКАЖЎРАМ ЎРОЗ ҲАЙДАРНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ. ҚУТЛАЙМИЗ!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади.
Назар Эшонқул
ШЕЪР — КЎНГИЛ ИСЁНИ*
09
Шеър нима? Оҳангми? Ҳиссиётми? Дардми? Ҳикматми? Ташбеҳми?
Менимча, яхши шеър — ана шуларнинг ҳаммаси. У кўнгилга оҳанг олиб киради, ҳиссиётларингизни қитиқлайди, дард қўзғатади, оний лаҳзаларни ташбеҳлайди, ана шу ташбеҳнинг ўзи бизга ҳикмат бўлади.
Сарғайган боғларда кезиниб узоқ
Касалманд чол каби ҳарсиллайди Куз.
Ана шу сатрларда биз айтган ташбеҳ ҳам, ҳикмат ҳам бор. Боғларда ҳарсиллаб юрган кузак дунёнинг ўткинчилигидан ҳикоя қилаётган чол каби кўнглимизда ҳикмат қолдиради. Айни пайтда гўзал манзара ҳам. Хазонга тўлган боғ ҳарсиллаган чолга ўхшаб кўз олдингизда намоён бўлади.
Ҳадемай ой кундуз остонасига
Ечиб ҳолдиради тонгги ковушин.
Тонг пайти тип-тиниқ осмонда ярим ойни кўрасиз. Унинг остонага ечиб кетилган ковушга ўхшаши — бу шоирнинг гўзал ташбеҳи.
Узоқ ётган бемор юзидай
Заҳил тортган кузак осмони.
Жавдирайди бола кўзидай
Қуёш кийиб булут — чопонин.
Бу манзараларга гап билан муносабат билдириб, баҳолаб бўлмайди. Фақат кўзингиз сўзлар орқали чизиб берилган манзарани кўради. Шоирнинг маҳорати ана шу манзарани кўз олдингизда яққол яратиб бера олганида. Ана шунинг ўзи шоирликдир.
27.jpgҚашқадарёлик шоир Ўроз Ҳайдарнинг ушбу тўпламида бу каби шеърлар кўплаб топилади. Бу тўпламни ўқиб, вилоятда яшаб ижод қилаётган, ижод қилаётганда ҳам марказда яшаб туриб, «адабий муҳит ичида» ижод қилаётганлардан ҳеч бир қолишмайдиган катта шоир билан танишасиз.
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. «Кутиш масофаси» достони шоирнинг назмдаги биринчи йирик асари. Бу достон бирданига бир неча одамнинг тазарруси, эътирофи, ноласи бўлиб жаранглайди. Дафъатан қайси овоз кимники эканини билмайсиз. Лекин достон манзараларини кўз олдингизга келтирсангиз, бийдай сукунат ва зулмат чўккан, мурдалар билан тўлган кенгликда сизга кечаги тарихимизни, қатлиомнинг даҳшатли манзараларини ана шу мурдалар гапириб бераётгандай, бизни огоҳликка чақираётгандай туюлади. Аслида шоир, бу достон сарлавҳасини «Мурдалар гурунги» деб қўйса бўлармикин деган хаёл ҳам ўтди мендан. Мен замонавий ўзбек достонлари ичида қатағонни айни шу достончалик бор манзараси, фожиаси билан тасвирлаган бошқа бир асарни ўқиганим йўқ. Асар яқин ўтмишимиздаги қатағон фожеасини кўрсатар экан, бу билан инсон ва миллат эркини улуғлайди. Сатрларда ҳам таранг бир оҳанг сезилади. Бу оҳанг нафрат оҳангидир. Шоир «битчалик» қадри йўқ, кўчалари мурдага тўла, одамларнинг кўзида кўрқув қотиб қолган, гезарган юзларда умид ва инсоний нур сўнган манзарани чизиб берар экан ва бу манзараларга ўзининг нафратини ифода этар экан, ана шу нафрат бизнинг кўнглимизда инсонга меҳр-муҳаббат уруғларини экишини истайди. Нимадан нафратланишни билиш — бу нимага муҳаббат қўйишни билиш дегани. Фақат муҳаббатгина мана шу дўзахий манзарага тириклик бағишлай олади. Чунки, қатағон давридаги инсонга муҳаббат — бу мавжуд тартибга исёндир, бу эрк орзусидир. Достондан чиқадиган умумий ҳулоса, ва достон ютуғи ҳам, менимча, шу.
* Ўроз Ҳайдар Сайланмаси — «Кечиккан фасл»га ёзилган сўзбоши (Тошкент,»Sharq», 2010)