ДЕКАБРЬ
Ҳали қор ёғмади, боғлар яланғоч,
Ҳали ўрламади мўридан тутун.
Чарчаган оқсочдай ухлар ҳар оғоч,
Ўтган дамларини унутиб бутун.
Елларнинг тилидан учмади бир оҳ,
Ариқлар лабига қўнмади қиров.
Офтоб уфқ узра қадаб-да нигоҳ,
Зарғалдоқ кўйлагин киймади бирров.
Ва лекин олисдан тоғлар карвонин
Кумуш қўнғироғин жаранги учар.
Кенгликларнинг хира киймасига жим
Оққув булутларнинг титроғи кўчар.
Ёғилмаган қорлар алангасидан
Оқариб кўринар йўллар адоғи.
Боғлар декабрга ўқир қасида,
Ҳали ерга тегмай қишнинг оёғи.
Ҳали қор ёғмади, боғлар яланғоч,
Ҳали ўрламади мўридан тутун.
Чарчаган оқсочдай ухлар ҳар оғоч,
Ўтган дамларини унутиб бутун.
Елларнинг тилидан учмади бир оҳ,
Ариқлар лабига қўнмади қиров.
Офтоб уфқ узра қадаб-да нигоҳ,
Зарғалдоқ кўйлагин киймади бирров.
Ва лекин олисдан тоғлар карвонин
Кумуш қўнғироғин жаранги учар.
Кенгликларнинг хира киймасига жим
Оққув булутларнинг титроғи кўчар.
Ёғилмаган қорлар алангасидан
Оқариб кўринар йўллар адоғи.
Боғлар декабрга ўқир қасида,
Ҳали ерга тегмай қишнинг оёғи.