📝ФАРЗАНД ИСИ...
Ширин орзу-ҳаваслар билан ушбу хонадонга келин бўлиб тушарканман, Аллоҳимдан ўзимга фақат ва фақат сабру- матонат ва тилимни ширин қилишини сўрадим. Аввалига жуда бахтли эдик. Бизнинг севгимиз асрларга татигудек эди. Бу оила билан тез чиқишиб кетдим. Ибратли келин, суюкли ёр бўлиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилардим. Ёлғиз ўғилга келин бўлганим учун ҳар тарафлама шу оилага муносиб бўлишни ўзимга ҳам қарз, ҳам фарз деб билардим. Биринчи қизимизга ҳомиладор бўлганимда Саид акам еру-кўкка ишонмасдилар, оғзимдан чиққанини мухайё қилардилар. Фарзандимиз қиз бўлишини эшитиб, менданда кўпроқ қувонардилар. Орадан икки йил ўтиб яна қиз фарзанд кўрдик, турмуш ўртоғим ўшанда ҳам мен каби жуда- жуда бахтли эдилар… Беш йил ўтгач эса яна ҳомиладор бўлдим. Бир куни ойижонимларнинг тўсатдан айтган “Агар ўғил бўлмаса олдириб ташланг” деган гаплари бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Шу мурғаккинам яшашини жудаям истаганим учун, тинмай Аллоҳдан ўғил бўлишини тилардим. Ҳомилам катталашгач ультратовуш текширувига бордик… яна қиз… Бунинг устига докторлар менга туғишни таъқиқлашди. Юрагим яна бир бор жарроҳлик столига ётишни кўтаролмаслигини, болани олдиришим кераклигини такрор ва такрор айтишарди. Анчагина докторга бордик, ҳаммасида ташҳис бир хил. Набатдаги текширувдан сўнг кўчага чиққач кўзимда ёш қалқий бошлади, фарзандимдан айрилишни истамасдим. Хафа бўлганимни кўриб Саид акам “Юр, кетдик бозорга” деб қолдилар. Мен ҳайрон бўлиб қараб турсам “Менга кўпроқ пайпоқ оламиз, эртага қизларимиз учта бўлишса, яна талашиб юришмасин ман юваман, ман юваман деб” дея ҳазил қилиб амаллаб кулдирдилар... Шу куни холажоннинг кутилмаган ташрифлари кўп нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборди. Аслида ойижонимларнинг қистовлари билан келган бу аёлда ҳам айб йуқ эди менинг наздимда. Уйга кириб борсак икки опа сингил гаплашиб ўтиришган экан. Тезда дастурхон тузаб, атрофларида гирдикапалак бўлдим. Ойижонимлар менга саволомуз назар ташлардилар. Охири юрак ютиб сир сақлаб юрганим қиз эканлигини айтдим. Ана шундан кейин ҳамма машмаша бошланди. - Ўғлим ёлғиз ўғил бўлса, ундан кейин чироғини ёқадигани бўлмаса. Сиз ўзингиз икки қизни ўламан деб зўрға туққан бўлсангиз, учинчисини ҳам жарроҳлик билан дунёга келтирасиз. Бошқа имкон йўқ деганику бу ахир. Ўғлимни бир ўғил ҳам кўрмай ўтиб кетишига йўл қўймайман, ёлғиз ўзим не-не орзу-ҳавасларда катта қилдим ахир. Йўқ, бўлмайди… болани олдирасиз!!! Саид акамни ҳам гаплари ўтмасди. “Она рози – Худо рози, мани десанг айтганимни қиласан” деб шарт қўйдилар уларга ҳам. Иккимиз бир хафта мижжа қоқмай ўйлаб чиқдик. Қарор килдик… у дунё юзини кўради. Фарзандсиз юрганлар озми бу дунёда ахир?!. Ҳомилам кун сайин катталашиб, нафас олишим қийинлашарди. Кўз олдимда қизларим йиғиси турар, уларни менсизликда ўсишини ҳоҳламасдим. Лекин юрагим остидаги миттивойдан воз кечолмасдим ҳам. Аллоҳимдан туну-кун икки жон саломатлигини тилашдан ўзга чорам йўқк эди. Ойлар ўтиб ой-куним яқинлашиб туғруқхонага кетдим. Саид акамга қўнғироқ қилиб бу ҳақида огоҳлантирдим. Шу қадар қўркардимки, Аллохдан фақат ва фақат ўзи оқ йўл беришини сўраб илтижо қилардим. Туғруқхонада мени Саид акам қарши олдилар. Учиб етиб келибдилар. Докторлар атрофимда парвона эди, бу қизимни ҳам жарроҳлик йўли билан дунёга келтиришим керак эди. Мени аравага ётқизиб олиб кириб кетаётганларида, улар “Қўрқма Гулим, мен шу ердаман, Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин” дедилар.
#ҳикоя
Давоми 17:29 да