Аммамнинг тўққиз қизларидан еттиси бахтидан тинди. Яна бир қизлари худди опасидек нописандлик, менсимасликка учраб рўзғори бузилди. Ўшанда ҳам аммам бир оғиз на ёмон сўз, на қарғиш тилларидан учмади.
-Ҳар не бўлса неварамнинг отаси. Ўғлим деб худонинг олдида тан олганман. Жони соғ бўлсин. Ҳақ одил ҳакам.
Шундай дея яна Энг Олий Ҳакамга ҳавола қилдилар аммам. Жияним эса бошқа турмуш қурмади. Гарчи сўраганлар беҳисоб эди. Биттагина ўғлини оқ ювиб оқ тараб Ҳақ йўлидан чалғимади. Меҳнат қилиб уйлар солди, келинлар қилди. Ҳозир ўғлини кўринг! Салобати,амали, рафторини кўринг! Ҳавас қилса арзигулик. Давлатдан ҳам, ақлдан ҳам худо берган. Кўз тегмасин жиянимга!
Менсимаганлар эса... Олий ҳакам яна ҳақиқатда олий ҳакамлигини кўрсатди. Аллоҳим ҳар мусофирини ризқини бериб, кўча куйда маст аласт беманзил тентиратиб қўймасин экан...
Азизларим! Мен аммамни мақтамоқчи эмасдим. Шунчаки аммам мисолида опанинг укага меҳрини, қуда андачиликка оқибат ва ҳурматини, куёвларига иззатини ибрат қилиб кўрсатгим келди. Атрофингизга қаранг!Истатхон аммамга ўхшаганлар ҳаммамизнинг ён атрофимизда бор. Лекин негадир мана шу инсон тимсолли фаришталар сояда, эътиборсизликда яшаб ўтадилар. Биласизми нима учун?Чунки уларда иззатталаблик йўқ. Гина кудрат, кин йўқ. Оламларга сиққулик одамгарчилик, оқибат, меҳр бор муштдек юрагида уларнинг. Куёви билан судлашган, куёвининг ёқасини йиртиб қудалари билан борики ёмон сўзларни айтиб аюҳаннос солиб урушиб юрганларни кўрганимда аммамнинг дадамга айтган гаплари қулоғим остида жаранглайди.
-Жўрабек!Албатта куёвингизни ўрнингиздан туриб кутиб олинг ва туриб кузатинг укажоним!
Ахир азалдан эшитганимиз бор:
ПАЙҒАМБАРИМИЗ КУЁВЛАРИНИ ИЗЗАТ ҚИЛГАНЛАР!
ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА MUSTAFASAYAR
#ҳикоя
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR