Репост из: Tarix olami
Юқоридаги пост орқали Амир Темур кириб боргунга қадар мазкур ҳудудлар аҳолиси ўзаро урушлар, қирғинлар, талон-тарожлар остида қолганлигини кўриш мумкин. Ҳалқ учун энг ёмон нарса мустаҳкам ҳокимиятнинг йўқлигидир. Бу шароитда майда ҳукмдорларнинг шафқатсизлиги жуда кучайиб кетади. Мисол учун Музаффарийлардан бўлган Муборизиддин Муҳаммад тўғрисида шундай ривоятлар учрайди. У шундай золим ва қонхўр бўлган эканки, Қуръон ўқиб турган вақтида айбдор ҳузурига олиб келинса, ўқишдан тўхтаб айбдорни шахсан ўзи бошини олиб ташларканда, яна ҳеч нарса бўлмагандай, Қуръон ўқишда давом этармиш. У шу тарзда 800 кишини шахсан ўзи қатл этган эмиш. Бу ривоятлар Мирхонднинг асари орқали етиб келганлигини ўқидим. Балки ошириб юборилгандир, аммо барибир жуда даҳшатли давр бўлганлигини сезиш мумкин.
@Bahriddin_tarix
@Bahriddin_tarix