Репост из: Tarix olami
Ҳулокийлар давлати ўрнида шаклланган давлатлар
1. Ғарбий Эрон (Ироқи Ажам), Озарбайжон ва Арманистонда Чўпонийлар давлати. Бу давлат Амир Темур давригача етиб келмаган. Уларнинг ерларини катта қисмини Жалойирийлар эгаллаб олган. Қолган қисмида қора қуюнлилар давлати шакллана бошлаган.
2. Ироқда Жалойирийлар давлати. Жалойирийлар 1359 йили Чўпонийларни енгиб, янада кучайган
3. Ғарбий ва шимолий-ғарбий Хуросонда Жониқурбонийлар давлати. Бу давлат Туға Темурийлар номи билан ҳам аталган. Чунки қўғирчоқ ҳукмдорлар Чингизий Туға Темурийлардан (чингизхоннинг укаси Отчегин авлодидан, деган маълумотларни ҳам ўқидим. Аммо чингизийшунос эмаслигим учун аниқ хулосага эга эмасман) қўйилган. Айнан шу Жонийқурбонийлар билан Амир Темур қудачилик қилган эди. Бу давлат Амир Темур даврига келиб парчаланиб кетган эди. Унинг қолдиқларини Соҳибқирон тўлиқ тугатган.
4. Сарбадорлар давлати Шимолий Хуросонда. Бу давлатни 1381 йили Амир Темур тўлиқ тугатган.
5. Марказий Хуросонда Курт маликлари давлати. Бу давлатни Амир Темур 1381 йили тўлиқ тугатди.
6. Сейистондаги мустақил Маликлар давлати. Уларнинг ҳукмдорларининг исмларида Шоҳ қўшимчаси ҳам учрайди. Уларни Амир Темур ўзига қарам қилиб олди. Аммо тўлиқ тугатмади. Шунинг учун улар Шохруҳга кейинчалик анча муаммо туғдирди.
7. Кирмон ва Марказий Эронда Музаффарийлар давлати. 1393 йили Амир Темур томонидан тўлиқ тугатилган. Амир Темур бу сулолани жуда ҳурмат қилган, улар билан қудачилик ўрнатган эди. Аммо Шоҳ Мансур фаолияти сулолани тугатилишига олиб келган.
8. Форс ва Исфаҳонда шаклланган Инжуийлар давлати. 1353-1357 йилларда Музаффарийлар томонидан тугатилган.
9. Катта ва кичик Луристонда Отабеклар давлати. Отабеклар ерлари ҳам Амир Темур давлати таркибига қўшиб олинган. Аммо бу ерлар маҳаллий амирлар бошқарувида қолидирилган.
10. Гилон ва Мозондароннинг Шилон билан чегарадош ерларида бир қатор мустақил бекликлар шаклланган. Улар кейинчалик Амир Темур томонидани забт этилди. Аммо улар маҳаллий бошқарувни сақлаб қолганлар, кейин ҳам ярим мустақил ҳолатда мавжуд бўлганлар.
11. Хўрмуз кўрфази давлати. Кейинчалик Амир Темур давлатига қарам бўлган, аммо ички мустақилликни сақлаб қолган.
12. Мозондарон ва Гилон чегараларида Сайидлар давлати ҳам бўлган. 1360 йилда ташкил топган. 1393 йили Амир Темур томонидан тугатилган.
Албатта, бу тўлиқ рўйхат эмас. Уни янада батафсил, кенг таҳлил қилиш мумкин. Аммо бир нарса аниқки, Амир Темур фаолияти натижасида Эрон ва Ироқдаги бу давлатларнинг аксарияти бирлаштирилди. Бу эса маълум бир ижобий оқибатларга эга бўлган.
@Bahriddin_tarix