Репост из: Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ МАҚОЛАСИ НУФУЗЛИ ЖУРНАЛДА НАШР ЭТИЛДИ
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Қуръони карим қўлёзмаларини асраб-авайлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ёзилган мақола Ислом ҳамкорлик ташкилоти илмий журналида эълон қилинди.
ℹ️ Маълумот ўрнида, Ислом ҳамкорлик ташкилоти БМТдан кейинги ўринда турувчи 57 давлат аъзо бўлган ҳукуматлараро йирик тузилма ҳисобланади. У мусулмон дунёси манфаатларини ҳимоя қилиш ва тинчлик-тотувликни қарор топшириш билан шуғулланади. У 1969 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон бу тузилмага 1996 йилда аъзо бўлган. Дунё мўмин-мусулмонлари ҳаёти, илмий янгиликлари ва муҳим воқеа-ҳодисаларга бағишланган “OIC” номли ташкилот журнали араб, инглиз ва француз тилларида чоп этилади.
📎Қуйидаги ҳавола орқали мақолани мутолаа қилиш мумкин.
🖥 БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

📰 Мазкур журналдаги мақолада илмий-маънавий меросимизни сақлаш, илмий таҳлил қилиш, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, алломаларимиз асарларини дунё ҳамжамияти ўртасида кенг тарғиб этиш, илм-фан, маънавият ва амалиётда улардан фойдаланиш ва авлодларга етказиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз боради.
⏺Хусусан, унда ҳукуматимиз ташаббуси билан Катта Лангар Қуръони “Лувр” музейи мутахассислари иштирокида реставрация қилингани, унинг икки саҳифаси Париж ва Жидда кўргазмаларида намойиш этилгани алоҳида таъкидланган.
📜 Катта Лангар Қуръонининг тарихий аҳамияти, мусулмон дунёсидаги қадр-қиммати жуда юқори бўлиб, мусҳаф кўп асрлар нафақат юртимиз, балки дунё аҳли, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.