📝Ўзимдан нафратландим... (бўлган воқеа)
Яқинда бир қариндошим оламдан ўтди. Мусулмон динида Жанозани эртаси куни Фатохонлик бўлишини хамма билади деб уйлайман. Бошқа вилоятларда қандай номланишини билмайман. Фатохонлик бўладиган куни мархумни оила аъзолари яқин қариндошлари дарвоза олдида туришади. Одамлар мархумни яқинларига таъзия билдириб сабр тилаб кетишади. Фатохонликда хаво совуқ бўлишига қарамай қишлоқдаги ёшу-қари келишарди. Соат 8-ларга яқин одамлар келиши бироз камайди. Ичарига кирмай кўчада бир одамни баланд овозда қироат билан Қуръон тиловат қилаётганини эшитиб қолдим. У шу қадар қироат билан Ёсин сурасини ўқирдики беихтиёр махлиё бўлиб уни тинглардим. Қуръон ўқиб бўлгач уша одам узоқ дуо қилди. Мен у одамни нимага ичкарига кирмаганига хайрон бўлдим, у инсонни кўриш истагида ташқарига чиқдим. У одам нотаниш эди. Яхшилаб эътибор бердим. Не кўз билан кўрайки у инсонни кўзлари кўр эди. Турган жойимда тахтадек қотиб қолдим. Во дариғ шундай илмга эга бўлган Қуръони Каримни ёддан ўқиётган инсонни кўзи кўрмаса ё Раббим қудратинг чексиз. У одамни аста йеталаб машинага ўтиргизиб қўйишди. Шу онда узимдан нафратланиб кетдим. Худога шукурки тўрт муччам сог-саломат, лекин қалбим кўр экан. Шу кўзи ожиз одам Қуръонни ёддан айтаётганда мен нобакор ғафлатда юрибман экан. Масжидга фақат Жума намозини ўқиш учун борибман. Кўзларим кўра туриб араб ёзувини уқишни билмайман. Бор йуғи уч-тўрт сура оятни ёддан биламан холос. Аслида намоз ўқишни билсамда тирикчилик рўзғор деб асл хақиқатни фарзимни унитибман. Қиёматда Яратган Аллохни ёнига борганимда нима деб жавоб бераман. Пайгамбаримиз Мухаммад С.А.В-ни юзларига қандай қарайман билмадим. Афсусландим шунча йиллар давомида ғафлатда юрганимдан афсусландим.Аллохим мен ғофил бандангни ўзинг кечир.
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚