Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
https://www.instagram.com/talimvazirligi/profilecard/?igsh=MWN1c2gxZzkzY3I4aA
@Uzx_Talim

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇿 2025-йил — “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.


@Talim_Vazirligi


Айрим талабаларнинг ўзлаштириши 80 фоиздан ошса, давлат гранти берилиши мумкин

Батафсил: https://www.instagram.com/reel/DEQY4guO2O7/?igsh=ZGw4OXUxY2FqaW1z


@Talim_Vazirligi


Инстаграм орқали бизни қуллаб қувватлайсиз деган умиддамиз

https://www.instagram.com/reel/DEQY4guO2O7/?igsh=ZGw4OXUxY2FqaW1z


Ассалому алайкум каналимиз узоқ танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлади таклиф ва мурожаатлар учун

@Uzx_Talim


Аграр университетида бўлаётган ёнғин тўғрисида расмий маълумот

ФВВ хабарига кўра, бугун — 30-сентябр куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор #Даҳшат

🔥"СЕЛЬХОЗ" УНИВЕРСИТЕТИ КУЛГА АЙЛАНМОҚДА  😱

Тошкент Давлат Аграр Университети бинолари ДАҲШАТЛИ ёнмоқда


@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ҳатто қамоқ жазосига тортилиши мумкин...”

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.



@Talim_Vazirligi


Бу телигирам каналга аъзо бўлинг кўпроқ янгилик чиқариб борамиз


Репост из: Anvar Javliyev
❓ Нима учун талабаларга, айниқса йигитларга ижара беришни хоҳлашмайди?

✔️ Тажрибадан маълумки, талабалар, айниқса йигитлар ҳеч қачон келишувларни бажаришмайди. Энг кўп учрайдиган ҳолат – 4 киши турамиз деб 6-7, баъзан 10 киши бўлиб кетишади. Текширишга келган уй эгасини “бу меҳмон” деб алдашга уринишади;

✔️ Ижара беришдан мақсад даромад кўриш. Лекин талабалар билан бу ҳам ўзига хос даҳмаза. Дейлик 4 киши 300 долларга яшайдиган бўлишса, ўша 300 одатда чала-ярим ундирилади ёки насия бўлади. Излаб борсангиз иккитаси чиқади ва ўзларига тегишли 150 долларни беради (берса униям). Йўғидан талаб қила олмайсиз, берганига ҳеч нима дея олмайсиз, чунки беряптида.

✔️ Коммунал тўловлар ҳам тўпланиб кетади ва улардан кейин албатта қарздорлик қолади. Уйнинг таъмири расво бўлишику табиийдек қаралади;

🧴 Алоҳида масала – тозалик! Сўнгги йилларда нафақат йигитлар, ҳатто қизлар ҳам саришталикни деярли буткул унутишяпти. Кўчада юришларини, кийинишларини кўриб, ҳавасингиз келади. Лекин ижара уй остонасиданоқ асабингиз бузилади. Поябзаллар, пайпоқлар ҳидланиб қалашиб ётган, бир ҳафталик чиқинди тўпланиб қолган, суварак босиб кетган, уйда ўринлар йиғилмайди. Яна ишлайдиган тоифаси бўлади. Улар чарчоқ туфайли ҳатто ётган ўрнидан туриб сўрашишни лозим топишмайди;

📞 Муаммолар хонадон доирасида қолмайди. Албатта қўшнилар безовта қилинади, шикоятлар тушади. Милисия ҳам тайёр.

💬 Бу — талабаларга ижара уйлар топиб бериш билан шуғулланадиган кишининг фикрлари.

🚪 Ижарада турадиган талаба танишларингизга юборинг. Балки бу ердаги хатолар улар билан ҳам содир бўлган бўлса, тўғрилаб олишар.

https://t.me/JavliyevUz


⚡️Болани мактабга тайёрлаш неча пулга тушади?

Инфографика Тошкент дўконлари нархлари асосида тузилди.

@Talim_Vazirligi


#Диққат

⚡️10-августгача йўналиш танламаган абитуриентлар ОТМга қабул қилинмайди

Абитуриентлар 10 -августга қадар олий таълим муассасалари йўналишларини танлашлари талаб этилади.

Йўналишларни белгиланган муддатгача танламаган абитуриентлар олийгоҳларга қабул қилинмайди.


@Talim_Vazirligi


#диққат #тезкор

🇺🇿 1-синф ўқувчиларига Президент совғасини тарқатиш бошланди

Маълум қилинишича, совғалар 12 номдаги ўқув қуроллари – портфел, ёзув ва расм дафтарлари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим ва ўчирғич тўпламидан иборат.


@Talim_Vazirligi


⚡️ "Перевод" учун аризалар қабули бугун тугайди!

Амалдаги тартиб бўйича, ўқишни кўчириш учун аризалар қабули transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига, my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига 5-августгача давом этади.

❓ Кимлар ўқишини кўчириши мумкин?

Давлат ОТМларидан бошқасига кўчириш учун:
➖турмуш қуриб, турмуш ўртоғининг доимий яшаш ҳудудига ўқишини кўчираётган талаба;
➖ ота-онаси ёки турмуш ўртоғининг иш жойи ўзгариб, ўқишини кўчиришга тегишли вазирликдан тавсиянома олган талабага рухсат берилади.
Улар имтиҳонсиз ўқишини кўчира олади.

Кимлар имтиҳон билан ўқишини кўчира олади?
✔️Хорижда ўқиётган талаба;
✔️ Хусусий университетда ўқиётган талаба.

@Talim_Vazirligi


‼️Минимал ўтиш бали ўзгармади
#abituriyent

Давлат қабул комиссияси тегишли баёни билан 2024-2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига минимал ўтиш баллари тасдиқланди.

✅ Унда кўра:

🔹 давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36%);

🔸 тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30%) этиб белгиланди.

П/С: Мазкур талабни бажармаган абитуриентлар олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмайди.

Бундан аввал жорий йилдан бошлаб минимал балл оширилиши ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “Ўзбекистон 24” телеканали орқали маълум қилган эди.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилги, яъни 2024-2025- ўқув йили учун ўтиш баллари:

• соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;

• бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланиши керак эди.

Аммо негадир минимал баллни оширмасдан, эскича сақлаб қолишга қарор қилинган.

@Talim_Vazirligi


❓ Қайси сиртқи йўналишларга 5 йил стажсиз қабул йўқ?

2022-йил 22-июндаги ПҚ-289-сон қарорда педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилиниши белгиланган.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан сиртқи таълим шаклига мактаб таълими тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

🔹 бошланғич таълим;
🔹 тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
🔹 мусиқа таълими;
🔹 жисмоний маданият;
🔹 технологик таълим.

Ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда камида беш йил иш стажига эга бўлган ва ҳозирда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан олинади.

Бошқа таълим йўналишлари учун эса педагогик фаолиятга оид стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.


@Talim_Vazirligi


Танлов устуворлиги қандай танланади?

Абитуриентлар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш билан бирга танлов устуворлигини ҳам белгилайди.

✅ Бунда 2 та танлов устуворлиги мавжуд бўлиб, абитуриент устуворлик сифатида:

“Давлат гранти”ни танласа — танлаган барча таълим йўналишларида дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;

“Таълим йўналиши”ни танласа — ҳар бир таълим йўналишида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида кетма-кет танловда иштирок этади.


✅ Абитуриентга:

танлаган таълим йўналишларининг исталган бирига давлат гранти асосида ўқишга кириш муҳим бўлса, “Давлат гранти” устуворлигини;

давлат гранти ёки тўлов-контракт бўлишидан қатъий назар биринчи танлаган йўналишларига ўқишга кириш муҳим бўлса, “Таълим йўналиши” устуворлигини танлаш мақсадга мувофиқ.

❗️ Танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлинг.

@Talim_Vazirligi


Kvota_magistratura-2024.docx
22.8Кб
⚡️КВОТА-2024

✅ МАГИСТРАТУРА

2024/2025-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти.

ЖАМИ: 17 500 та.

Давлат гранти: 9 365 та;
шундан, ўзбек тили – 8 092 та, рус тили – 1 273 та,

Контракт: 8 135 та;
шундан, ўзбек тили – 6 539 та, рус тили – 1 596 та


@Talim_Vazirligi


Тўлов қилишни унутманг!
#абитуриент

Эртага қабулнинг охирги куни бўлгани учун тестга киришда тўланадиган тўловни ҳам эртадан кечиктирмай қилиш керак.

Қабул тугагунгача тўлов қилмаганлар тестга киритилмайди.

Яна ўша аввалроқ айтган гапим: имкон қадар тўловни ҳам охирги дақиқаларга қолдирманг. Серверга юклама ортиши муносабати билан тизим ишламай қолиши мумкин ва бу сизга кутилмаган муаммоларни юзага келтиради.

@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓ Ҳужжат топшириш ва ундан кейинги жараёнлар қандай бўлади?

❕ Муҳим маълумот: абитуриент 5 та йўналишни танлаётганда ўзи билан бир хил фандан имтиҳон топширган абитуриентларнинг балларини билолмайди.

У фақат ўзининг балли ва олдинги йиллардаги ўтиш балларини билади.


@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОТМга кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги "Ҳукумат соати"да айтиб ўтди.


@Talim_Vazirligi

Показано 20 последних публикаций.