Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama xizmati @Rekk_brend

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: SAMARQAND 24 | TEZKOR XABARLARI
MOT Samarqand shahrida ilk katta yakkaxon konsert dasturini taqdim etadi!

Mot Samarqanddagi kontsertda barcha muxlislarni o'zining bo'lajak kontsertiga kelgan har bir kishi yulduz bilan hamnafas kuylab, unga ko'chib o'tadigan zamonaviy musiqa va qo'shiqlarning osoyishta muhitiga singdirishga va'da beradi. Har bir tomoshabin har doim Mot kontsertining bevosita ishtirokchisiga aylanadi va bu bitta oddiy sababga ko'ra sodir bo'ladi - hech kim uning musiqasi ritmlariga xotirjamlik bilan oyoqqa turolmaydi.

🕐26-may Savdo markazi Family Park

✔️Chiptalarni iTicket.uz veb-sayti va kassalaridan xarid qiling
- https://iticket.uz/ru/events/concerts/mot-g-samarkand/29819


📄 2024-йил учун расман тасдиқланган жавоблар варақаси намунаси

@Talim_Vazirligi


⚡️ Расман: бу йил ҳам максимал балл 189 бўлади

🔐Олий таълим вазирлигининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).

💬Унга кўра:

◀️ Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

🔸 Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
🔺 Математика х 10 та;
🔴 Ўзбекистон тарихи х 10 та;
✔️30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

↪️Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

▶️1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
👉2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
✔️60 та саволдан жами 156,0 балл.

☑️Умумий 2024/2025-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

©Манба

@talim_vazirligi


Ona tili va adabiyot fanidan yozma ishni baholash mezoni.pdf
132.8Кб
📋 Она тили ва адабиёт фанидан ёзма ишни баҳолаш мезони

📱 Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида она тили ва адабиёт фанидан талабгорларнинг билим даражасини аниқлашда ёзма иш (эссе)ни баҳолаш мезони Агентликнинг расмий сайтига жойлаштирилган.

📊 Баҳолаш мезонига кўра ёзма ишлар 12 та ҳолат бўйича 0 баллдан 2 баллгача баҳоланади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл 24 баллни ташкил этади.

✅ Қуйидаги ҳолларда эссе текширилмайди ва 2 балл билан баҳоланади:

🔹 эссе ёзилган, лекин мавзуга мос бўлмаса;
🔹 эссенинг ҳажми 100 та сўздан кам бўлса;
🔹 эссе бошқа манбадан кўчирилган бўлса.

❗️ Эссе ёзилмаган бўлса, 0 балл берилади.

📚 Она тили ва адабиёт фанидан ёзма ишни баҳолаш мезони билан юқоридаги пдф файлда танишиш мумкин.


@Talim_vazirligi


⚡  Расман: Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

◼️ Президент қарорига кўра, 2024-2025-ўқув йилидан тиббиёт ОТМнинг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМ ва марказларда ўқитилади.

📁 Бундан ташқари, қарор билан:

➖ Тиббиёт ОТМнинг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

➖ Тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

©️ Манба

@Talim_Vazirligi


⚡️Расман: 2024-йил — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

1991-йил — Алишер Навоий йили.
1992-йил — Ҳамширалар йили.
1993-йил — Аҳмад Яссавий йили.
1994-йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995-йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996-йил — Амир Темур йили.
1997-йил — Инсон манфаатлари йили.
1998-йил — Оила йили.
1999-йил — Аёллар йили.
2000-йил — Соғлом авлод йили
2001-йил — Она ва бола йили.
2002-йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003-йил — Обод маҳалла йили.
2004-йил — Меҳр-мурувват йили.
2005-йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006-йил —Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007-йил —Ижтимоий ҳимоя йили.
2008-йил — Ёшлар йили.
2009-йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010-йил — Баркамол авлод йили.
2011-йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012-йил — Мустаҳкам оила йили.
2013-йил — Обод турмуш йили.
2014-йил — Соғлом бола йили.
2015-йил — Кексаларни эъзозлаш йили.
2016-йил — Соғлом она ва бола йили.
2017-йил— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018-йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019-йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020-йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022-йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023-йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024-йил — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

© Манба


@Talim_Vazirligi


❓ Ўтган йилги кириш имтиҳонларида максимал балл қанча бўлган?

◀️ 2023-йилги имтиҳонда барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фандан имтиҳон:

🔸Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
🔹Математика х 10 та;
♦️Ўзбекистон тарихи х 10 та;
✔️30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

◀️Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

➡️1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
➡️2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
✔️60 та саволдан жами 156,0 балл.

🟩Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилган ва бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлган.

‼️Эслатма ўрнида, 2024-йилги кириш имтиҳонлари учун максимал балл, баҳолаш мезонлари Қабул комиссияси томонидан алоҳида тасдиқланади.

@Talim_Vazirligi


‼️Талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоиз чегирмалар эълон қилинди.

Чегирмалар SV/VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларига нисбатан қўлланилмайди.
           

@Talim_Vazirligi


❗️Эслатма: 1-курс ва "переводчилар" учун контракт тўлашнинг охирги муддати — 25-декабргача

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 25-декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

📌 Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@Talim_Vazirligi


⚡️ Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024-йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради.

Кейинги йилги қабулдан ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар аввал кириш имтиҳонларида қатнашиб, сўнгра тўплаган баллига қараб йўналишларни танлаши мумкин бўлади. Бу тартиб ҳақида “Энди ҳамма ўқишга кириб кетаркан-да”, деб ўйлаганлар ҳам бор. Ундай эмас, энди 100 балл билан хам бюджетга кира олмайсиз, аввал мумкин эди.

@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️2024-2025-ўқув йилида янгилик бўлади!

Энди Оилй таълимда ўқиш учун икки босқичли имтихондан ўтиш керак бўлади (тест ва маҳсус танлов асосида)

🥇Халқаро ва Республика Олимпиадаларида ўрин олган ўқувчиларга қўшимча имтиёз берилади

@Talim_Vazirligi


⚡️Расман: 1-курс ва "переводчилар" учун контракт тўлаш муддати 25-декабргача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023-йилнинг 25-декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@Talim_Vazirligi


#қонунчилик_янгиликлари

2024/2025-ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида “спорт шифокори”, “спорт диетологи”, “спорт фармакологи” билан бирга “спорт психологи” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Бу “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.)да белгиланди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2024-йил 1-июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.

@Talim_Vazirligi


⚡️ 1-ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

1-ноябрдан жамоат транспортида:
➖ нақд пул ва банк карталарти орқали 2000 сўм;
➖ АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

💳 Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар.

✔️ Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

@Talim_Vazirligi


📌 Қишки "перевод"га кимларга рухсат берилади?

Худди ёз ойидаги каби қишда ҳам ўқишни кўчириш мумкин. Фақат бир давлат ОТМидан бошқасига.

✔️ Кимларга рухсат бор

➡️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
➡️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

➖ ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
➖ талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
➖ паспорт нусхаси;
➖ юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

❗️Қишки "перевод" учун аризалар декабр-январ ойларида олинади.

@Talim_Vazirligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Milka shokoladi organizmdagi noziklik darajasini oshiradi! :-)
Bizning eng mayin shokoladimizni tatib ko'r!


⚡️Ўзбекистонда чекка ҳудудда яшовчи ёшлар учун онлайн мактаб ташкил этилди

"Мирзо Улуғбек" онлайн мактаби тоғли ва чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчиларнинг яхшироқ таълим олиши учун мўлжалланган. Ҳозирча бу онлайн мактабда Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёнинг олис ҳудуддаги 3 та мактаби ўқувчилари математика ва инглиз тилидан қўшимча таълим олади.

✔️ Лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар олингандан сўнг Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган.

❓ Фақат саволли жиҳат: тоғли ва чекка ҳудуддаги ёшлар дарсларда онлайн қатнашиши учун интернет сифати талабга жавоб берармикин? Дарс пайти чироқ ўчиб қолмаслигига-чи?

@Talim_Vazirligi


Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм нақд пул талон-торож қилинган

“Масофавий назорат” марказига кўра, жумладан:

— контракт ҳисобидан стипендиясиз таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;

— талабаларнинг 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;

— талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, имзолар сохталаштирилган;

— бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;

— талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университетга кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

— университетга хизмат уйи олиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.

Ушбу маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилган. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилган

@Talim_Vazirligi


⚡️Расман: мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025-ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

✔️ Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

@Talim_Vazirligi


#Биласизми

✅ Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган:

🔘синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

➖15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
➖16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
➖21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
➖26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
➖31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;

🔘 дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.

🔘 информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.


@Talim_Vazirligi

Показано 20 последних публикаций.