ИФТОРЛИК
Ифторлик вақтига оз қолганда эшик жиринглади. Мадина эшикни очди-ю, кутилмаган меҳмонларни кўриб тили айланмай қолди. Ошхонада ифторликка овқат тайёрлаётган онаси:
-Ким экан? Мадина қизим, ким келибди? - дея ўзи ҳам эшик томон юра бошлади. - Вой, нега дугоналарингни ичкарига таклиф қилмаяпсан? Келинглар, қизимнинг меҳмонлари!
-Биз Мадинанинг коллеждаги энг яқин уч дугонасимиз. Мадинага сюрприз қилиб, ифторликка индамай келавердик. Бирйўла уйидагилари билан ҳам танишиб кетамиз дедик, - дея қизлар уйга киришди.
Мадинанинг хижолатдан пешонасидан совуқ тер чиқарди. Онаси очиқ юз ва табассум билан қизларни хонага таклиф қилди. Ичкарига эски тўшаклар тўшалган ва ўртага бир хонтахта қўйилган эди. Қизлар ўтиришиб у ёқ-бу ёққа разм сола бошлашди. Уйда деярли ҳеч қандай жиҳоз йўқ эди.
-Қизларим, сизлар Аллоҳни зикр қилиб ўтиринглар, мен ҳозир ифторликка таом келтирай, - деди Мадинанинг онаси. У ошхонага чиқиб кетди. Орқасидан Мадина ҳам чиқди-ю:
-Ойижон энди нима қиламиз? Мен шарманда бўлдим-ку. Дугоналаримни нима билан меҳмон қиламиз?
-Боримиз билан - деди ойиси.
Ифторликка оғиз очиш учун сув олиб кирган ойиси гап бошлади: “Қизларим, айбга буюрмайсизлар. “Музлаткичимиз ўтган куни бузилиб қолувди. Харажатлар айнимасин деб кечагина еб тугатувдик. Бугун дўконга чиқамиз десак, ифторлик олдидан ёпиб кетган экан. Шунга Мадина қизим жуда хижолатда - дедию (қалбида Аллоҳ ёлғонимни кечир деб қўйди), бир ликопчада кесилган буханка нон олиб келиб, ўртага қўйди.
Дугоналар гап нимада эканини англашди. Индамай, уни устига қуруқ қўл билан келишганига ўзлари ҳам хижолат бўлишди. Мадинанинг отаси йўқ. Онаси фаррош бўлиб ишлайди. Мадинани уч укаси бор. Кичик укаси 2-синфга боради. Укалари одамларнинг эски-тускиларини кийиб улғайишмоқда.
Мана ифторлик вақти ҳам бўлди. Ойиси бир товоқда қайнатилган макарон олиб келиб, ўртага қўйди. “Олинглар, қизларим, айбга буюрмайсизлар. Сизларни келишингизни билганимизда харажат қилиб, тансиқ таомлару ширинликлар тайёрлардик”. Қизлар сир бой бермай, кулишиб таомдан ея бошлашди. Бироз ўтиришиб, қизлар кетишга қарор қилишди. Кўчага чиққан дугоналар ҳеч бир сўз демай уй-уйига тарқалишди.
Ҳар бир дугона саҳарликда дастурхон тўла ноз-неъматга қараб ўтиришар экан, Мадинанинг оиласи ва дастурхони ёдига тушиб, томоқларига заққум тиқилиб қолгандек бўлди. Бир тўғрам нон билан оғиз ёпилди. Қизлар коллежда учрашишди. Мадина дарсга келмади. Дугоналар Мадинага қандай ёрдам бериш йўлини қидира бошлашди. Пул берса олмайди. Эҳсон қилса қизнинг ғурури топталади. Охири дугоналарига ёрдам бериш йўлини топишди.
Кечроқ дугоналар Мадиналар яшайдиган уйлар ёнидаги озиқ-овқат дўконига боришди. Ҳар хил егуликлар: гўшт-ёғ маҳсулотлари, ширинликлар, мевалар харид қилишиб, дўкон эгасига бир гапни айтишди. “Ушбу харажатни дўкон номидан Рамазон ойи ҳадяси”, - деб беришни сўрашди. Дўкон эгаси ҳам ўзидан бир пакет харажат қўшиб, Мадиналар оиласига топширди. Эртасига Мадина коллежга хурсанд келиб, дугоналарини ифторликка таклиф қилди.
Рамазонда ифторлик дастурхонига турли-туман ноз-неъматлар тузаб, ҳаддидан ошаётган мусулмонлар унутмасинлар! Сизлар хилма-хил таомларни қайси бирига қўл уришни билмай турган бир вақтда ер юзида қанчадан қанча (балки қўшнингиз, балки қариндошингиз) одамлар ифторлик ва саҳарликка егулик топа олмаётганини унутиб қўйманг. Ҳаддингиздан ошманг!!!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3