Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилда муайян ишлар амалга оширилди.
Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йилда ўтказилган текширишларнатижасига кўра, 187 та протест келтирилган, 133 та тақдимнома киритилган, 93 нафар шахс интизомий, 79 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 93 нафар мансабдор шахсга қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирув эълон қилинган, судларга 143 та 3 млрд. 499 млн. 220 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, 32 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 5 286 нафар, шу жумладан 857 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Шунингдек, Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан 242 та мурожаат ҳал этилиб, шундан 111 та (шундан, юридик шахсларнинг 24 та) мурожаатлари қаноатлантирилган, 131 таси бўйича қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган.
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 171 таси фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиб, 71 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
2024 йил 12 ойида жами 114 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 91 таси оғзаки тадбирларни, 23 таси оммавий ахборот воситалари чиқишларни ташкил этган бўлиб, тадбирларнинг 86 таси иш жойларида ўтказилган.
Оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган тадбирларнинг
9 таси матбуотда амалга оширилган.
Муаммоли кредит қарздорликларини бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида прокуратура ва Департамент органлари томонидан 962,0 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 61 та жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида, 125,9 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган ва 23 млрд. 560 млн. сўми ундирилган.
2024 йил 12 ойида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилган
бино-иншоотлар учун 255 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 34,2 млрд. сўмлик қарздорлиги тўлаб берилган.