Yuridik fanlari nomzodi va sobiq sudya Фахриддин Эсон Ўғли dan tahlil!
Ғайрат Дўстовни қамаш шартмиди? 1999 йилнинг 16 феврал воқеалари кўпчилик унутмаган бўлса керак. Тошкент шаҳрида бир неча жойларда портлашлар бўлиб кўпчилик тахликага тушиб қолган. Баьзилар қўрқувдан анчагача уйидан кўчага чиқмай ҳам қўйишган.
Шу вақтда Оҳангарон туманида судья эдим. Ички ишларга Тошкентдаги воқеалар бошқа жойда қайтарилмасин, шубҳали одамларни яхшилаб текширинглар деган топшириқ бўлган. Шунга кўра ўша вақтда сўфийлик йўналишига кириб соқол қўйган ва махси калиш кийиб олган кишиларни участковойлар судга 5-10 суткага қаматамиз деб олиб келишган. Бу 1999 йилнинг март ойида бўлиб ўтаётган воқеалар.
Шунда мен Бахоуддин Нақшбандий тариқатига юрганлар ўзларига сўфийликни раво кўришиб “қўлинг меҳнатдаю дилинг оллоҳда бўлсин” деган шиорга амал қилишини билганим учун уларни биронтасига маьмурий чора кўрмаганман. Альатта, бу воқеалар бўлиб ўтганига 25 йилдан ошмоқда. Лекин Ғайрат Дўстовни видеосини мен ҳам кўрдим. Агар фақат шу видеодаги гап сўзни ички ишлар ва суд майда безорилик деб баҳолаган бўлса унда бу нотўғри!
Чунки, Ғайратни гап сўзида маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 183 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари умуман йўқ. Мен узоқ йиллик тажрибали юрист, терговчи, судья, юридик фанлари номзоди, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 10 йиллик депутати сифатида ёзган мақоламга жавоб бера оламан. Яна қайтараман, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Ғайрат Дўстов майда безорилик содир этмаган.
Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌 https://t.me/Soyadagi