📝“Эримдан ўч олишни ўйлабману, ўзимнинг шаънимни ўйламабман” — пушаймон аёл ҳикояси
Қизимнинг таъна, алам тўла нигоҳлари ҳеч қачон кўз олдимдан кетмаса керак. Ҳеч бўлмаса мени, келажагимни ўйламадингизми, деган сўзи ҳали ҳам қулоқларим остида акс-садо беради. Эримдан ўч олишни ўйлабману, фарзандларимнинг, ўзимнинг шаънимни ўйламабман...
Гоҳида кимгадир аччиқ қилиб шундай хатога йўл қўямизки, унинг товонини бутун умр тўлашимизга тўғри келади. У хато нафақат бизнинг, балки яқинларимизнинг ҳам ҳаётини остин-устун қилиб юборади. Ҳаётимиз саҳифасида ўчмас доғ бўлиб қолади.
“Ҳаётий ҳикоялар”нинг бу галги қаҳрамони ҳам хатосининг товонига умрининг энг гўзал лаҳзаларини бериб, кунларини афсус, надомат билан ўтказаётганлардан.
“Туркияга келганимга ҳам анча йил бўлди. Ҳатто саноқдан ҳам адашиб кетдим. Уч йилми, тўрт йилми, балки беш йил бўлгандир. Кунларни санашимдан фойда йўқ, чунки мен ортимга, ватанимга, оилам бағрига қайтолмайман.
Бу ерга одамлардан қочиб келганман. Аммо одамлардан қанчалик қочмай, ўзимдан қочолмадим, хаёлларимдан қутулолмадим. Бир вақтлар оилам, хиёнаткор бўлса ҳам эрим, бир-биридан ширин фарзандларим, ота-онам бор эди. Ўйламай босган қадамим мени барчасидан айирди...
Ота-онам оддий, меҳнаткаш инсонлар эди. Отам новвой, биз уларга кўмакчи эдик. Ҳовлимизда иш тугаганини эслолмайман. Суягим меҳнатда қотди. Тиним бўлмаса-да, оиламизда хотиржамлик, барака бор эди.
Вақти соати билан мени турмушга узатишди. Турмуш ўртоғим бўйлари баланд, хушсурат йигит эди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу қадар яхши кўрардимки, жонимни беришга ҳам тайёр эдим.
Саҳар туриб келинлик вазифаларимни қилар, доимо унга эътиборли бўлишга уринардим. Тун ярмида хамир қориб, тонг отмасдан тандирга ўт қалардим. Оила аъзоларим уйғонмасдан нонларни узардим. Қайнотам қайнонамга бу келининг ухлайдими ўзи, дер эканлар.
Катта фарзанд бўлганлари учун алоҳида ҳовлига кўчиб чиқдик. Қайнотам яхши жойларда ишлаган, ўғилларига улар улғаймасдан туриб уй-жой солиб қўйган эканлар. Бирга яшаганимизда билинмаган экан, эримнинг тайинли иши йўқлиги алоҳида чиққанимиздан сўнг сезила бошлади.
Отасининг давлатига керилиб юрган йигитлардан эканлиги кун сайин билиниб борарди. Бозор-ўчар қилишни билмас, кийим-кечакни қўятуринг, рўзғорга етарли маблағ тополмасди. Бу вақтда мен ҳомиладор эдим. Кўнглим бир нималар тусаса ҳам эрим қийналмасин деб айтишга ийманардим.
Қайнона-қайнотам қарашиб туришса-да, рўзғорда етишмовчиликлар бўлаверди. Отамнинг новвойхоналарида ишлай бошладим. Уларга ёрдамлашиб, кунлик иш ҳақи ва нон, озиқ-овқатлар олиб кела бошладим. Эрим аввалига хижолат бўлди. Лекин кейин уялмай қўйди.
Оила бошлиғи эканини ҳис қилиб туриши, масъулиятни унутмаслиги учун ишлаб топган пулларимни эримнинг қўлига олиб келиб берардим. Керак бўлса, сўраб олардим. У-бу устачилик ишларига чиқиб турган эрим кунлар совигач умуман ишга чиқмай қўйди.
Қорним анча катталашиб қолган, ой-куним яқинлашгани сари ишлашим ҳам қийинлашиб борди. Отамникига борганимда мени новвойхонага киргизмай қўйишди. Бўлди, ўзингни асра, рўзғорингни ўзим қилиб бераман, дедилар дадам.
Бир томондан виждоним қийналар, бир томондан эримни қаттиқ севганим учун хафа қилиб қўйишдан қўрқардим. Шундай қилиб кўзим ёриди. Биз қизли бўлдик.
Фарзандимиз уйимизни нурга тўлдирган бўлса, бир томондан турмушимиз янада қийинлашиб қолди. Яхши еб-ичмаганим учун сутим ҳам яхши келмай, болам тўймагани учун йиғлаб инжиқлик қилар, у йиғлагани сари менинг асабларим чарчаб бораверарди.
Шундан сўнг орамизда жанжаллар чиқа бошлади. Ора-сира қайнотам ва отамникидан келадиган озиқ-овқатга қараб қолдик. У етмасди. Кимдир ишлаши керак эди. Эрим кунлар исиса устачиликка чиқишини, амаллаб отамнинг олдида ишлаб туришимни тинимсиз уқтирарди.
Чиллам чиққач уйга бордим. Онамга яна ишламоқчилигимни айтдим. Янги келинлигингдаёқ ишлашингга қарши эдим. Эринг тайинли ишнинг бошини тутмасдан сен топганингга ўрганиб қолмасин, деб қўрққандим. Отанг қўймагандилар. Ноилож индамадим. Лекин белингни тутиб олмасингдан ишга чиқишингга қўймайман. Ўрнингга эринг келиб ишласин, дедилар.