📝Мардликда эркакдан ўзган аёл
Бомдод намозини адо этиб чиққан Шамсия опа қишлоқдан келаётган йиғи товушини эшитиб, сергакланди. Ким қазо қилибди экан, деган хаёл ўйда маҳалладаги кексаларни бир-бир хаёлдан ўтказди. Дарвозахонадан чиқиб ён-атрофига қулоқ тутиб овоз қайси томондан келаётганини яна бир бор текширган бўлди. Уфқ бўзариб қуёш уйқудан бош кўтариб, борлиқ яна бир кунга пешвоз чиқаркан, қишлоқда ҳам ҳаёт қайнай бошлади. Тонг отганини билдириб бири қўйиб, бири олиб маъраётган қўй-қўзи, сигир-бузоқлар, ким ўзарга мусобақа қилаётгандек қичқираётган хўрозларнинг овози азахонадан таралаётган мотам товушини босиб кетди чоғи, энди айтиб-айтиб йиғлаётганларнинг овози олисдан, элас-элас келаётганди. Шамсия опа, “ҳалироқ қишлоқнинг кайвонилари чиқиб, таъзияга бориб келишни айтади. Бизнинг қишлоқдан эмас, шекилли”, деган ўй уйга кирган ҳам эди, ташқирида укасининг “Илҳом” деб чақиргани эшитилди. Тонг-саҳардан укасининг келиши бежизга бўлмаслигини сезган опанинг кўнгли “шув” этди-ю, кутилмаган меҳмонга хуш чеҳра билан ошиқди: - Шавкат, кел укажон. - Шамсия опа танасидаги енгил титроқни босиш учун кавушини оёғига ила туриб, укасига бир талай гапларни гапириб ташлади. - Ассалому алайкум опа. Яхшимисизлар? Жияним, неваралар омонми?-Шавкат опасига яқинлашди-да, хиёл эгилиб сўрашди. - Ваалайкум салом, укагинам. Шукр, биз соғ-саломатсиз. Ўзларинг, келин- болалар соғ-омонми? Тинч юрибсизларми? Янги келинчак қандай, кўникиб кетдими?- Шамсия опа авваллари бўлса, бирма-бир, номма-ном укасининг ҳамма болаларини сўраб суриштирар, келинининг соғлиги, оёғи оғриётган оғримаётганлиги, қаерда оёқ оғриқни даволайдиган дўхтир ёхуд табиб чиққанини , кимлар бориб шифо топганини албатта айтиб ўтарди. Аммо ҳозир укасининг саҳарда кириб келиши, боз устига кимнингдир қазо қилгани бу одатини батамом хаёлидан чиқариб ташлади. – Тинчликми, Шавкатжон, кимдир қазо қилган кўринади?- Шавкат жавоб ўрнига кўзларини олиб қочди: - Опа... Илҳом кўринмайди?.. - Укасининг саволга жавоб бериш ўрнига ўғлини сўрагани онанинг юрагини чиқариб юборди: - Нимага гапни айлантирасан!? Мен сендан ким вафот этганини сўрадим! Жиянинг ишлари билан сафарга кетганини биласан-ку! Келин оғироёқ,унга пича кечроқ туришни ўзим айтганман. Сен келмасингдан олдин, кириб уни уйғотмоқчи бўлиб турувдим. Ўликнинг юки оғир дейдилар. Сен нимага ҳакка гўнг титмай келдинг?! Гапни айлантирмай, тўғрисини айт қўй-да!- Шамсия опа шу гапларни гапира туриб оғзи қуруқшаб, қўл оёғи титраб кетди. Шавкат опасининг асабий бўлиб қолганини, ҳаётда кўп ноҳақликларга дуч келавериб, аламзада, қўрс ва асабий бўлиб қолганини биларди. Шунинг учун унинг гапини оғир олмади. Фақат ўзи олиб келган хабарни қандай айтишни билмай, саросимада қолди: - Опажон, бир оғиз сўраб ҳам бўлмайдими? Ё манга ўз опамникига азонда келиш, жигарларимнинг аҳволидан хабар олиш мумкин эмасми?- Шамсия опа, “яна мижғовланишни бошладингми?” дегандай укасига ўқрайиб қаради.- Опажон... Дарров ваҳима қилманг-да бундоқ... Айтмоқчи эдимки... - Э, гапир гапирадиган бўлсанг! Латтачайнамай ҳар бало бўлгур!- Энди опанинг ғазаби буткул тошиб кетди. - Илҳомнинг дадаси бандачилик қип қўйипти опа... Шунга Илҳомга қўнғироқ қиласизми, ҳарқалай отаси, сўнгги йўлга кузатишга...- Шавкатнинг гапи оғзида қолди: - Ўлибдими?! Охири ўлибдими у худобехабар?! Мени ҳар куни бепичоқ сўйиб, болаларимнинг кўзларини ёшлаб, тоғасининг эшигида хор қилиб, ўлибдими у?! Ҳа ўларкан, бундай Худонинг манга раҳми келиб эртароқ ўлиб кетса бўлмасмиди?! Ўша бетавфиқнинг касрига қолиб, етти ой бағримда кўтариб юрган, ҳали дунёга келмаган гўдакларим нобуд бўлганди. У ўз фарзандини ўлдирганди, энди ўлибдими?! Лекин мен уни ўлиб қутулсин, демагандим. У узоқ яшасин, узоқ хор-зорликда умр кечирсин, менинг болаларим, ёлғизгина ўғлим, биттагина қизим ўша беоқибат отасининг оғир дамларида керак бўлсин, дегандим. Барибир ўлиб қутулибди-да.- Шамсия опа ҳовли ўртасидаги чорпояга ўтириб қолди. Ёшли кўзларини укасига тикди: - Шавкат, сен бу хабарни менга етказгани келдингми ё Илҳомжонни таъзияга чақиртиришга келдингми?- Ука опасидан кўзларини олиб қочди: - Опа... амакилари келишувди...