Ўзбекистонда нутрициология бўйича биринчи конференция ташкил этилди
Шу йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтда нутрициолог-эксперт Олеся Шустова ташкилотчилиги ва Ўзбекистон Бокс Федерацияси ҳомийлигида Ўзбекистонда нутрициология бўйича биринчи конференция бўлиб ўтди. Унда 200 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бокс мураббийси Тўлқин Қиличев, олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари иштирок этди. Миллий гвардиянинг Маънавият ва маърифат саройида бўлиб ўтган тадбир овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлди.
Бундан ташқари, конференция доирасида нутрициология соҳасидаги илғор тадқиқотлар ҳамда тажрибалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар овқатланишнинг саломатликни сақлашдаги ўрни ҳақида қимматли билимларга эга бўлишди ва тўғри овқатланиш ёрдамида даволашнинг янги методлари муҳокама қилинди.
👉 Instagram