Йиғлайман...
Ғанимларим ғам еманг асло ,
Тиғласам ўзимни тиғлайман ,
Озор бермай ерга деб хатто ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Кўринсам барчага шод бўлиб ,
Иғвогар қийналсин мот бўлиб ,
Оллохдан ўзгага ёт бўлиб ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Ғофил бош шайтонга эгилса ,
Энг яқин одамдан безилса ,
Эзилган юрагим эзилса ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Кўнгли бўш эмасман аслида ,
Хар юмуш хар кимнинг қалбида ,
Тиз чўкиб отамнинг қабрига ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Дўстга зор , ёвга хор кунимда ,
Гоҳ бедор , гоҳ бемор тунимда ,
Гоҳ онам кирмаса тушимга ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Йиғлатиб қўйганлар кулинглар ,
Дунёни тўлдириб юринглар ,
Мирзодан хотиржам бўлинглар ,
Ҳеч кимга дардимни айтмасдан ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
✍ Mirzo Karim Sheʼri
@sheriat_olami
Ғанимларим ғам еманг асло ,
Тиғласам ўзимни тиғлайман ,
Озор бермай ерга деб хатто ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Кўринсам барчага шод бўлиб ,
Иғвогар қийналсин мот бўлиб ,
Оллохдан ўзгага ёт бўлиб ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Ғофил бош шайтонга эгилса ,
Энг яқин одамдан безилса ,
Эзилган юрагим эзилса ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Кўнгли бўш эмасман аслида ,
Хар юмуш хар кимнинг қалбида ,
Тиз чўкиб отамнинг қабрига ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Дўстга зор , ёвга хор кунимда ,
Гоҳ бедор , гоҳ бемор тунимда ,
Гоҳ онам кирмаса тушимга ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
Йиғлатиб қўйганлар кулинглар ,
Дунёни тўлдириб юринглар ,
Мирзодан хотиржам бўлинглар ,
Ҳеч кимга дардимни айтмасдан ,
Кўз ёш тўкмасдан йиғлайман...
✍ Mirzo Karim Sheʼri
@sheriat_olami