🍃Sheriat_Olami🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ассалому алейкум🌺
Азизлар Каналимизга хуш келибсизлар,бу каналдаги шерларни кўпи,Админимиз ўзи ёзган шерлар,✍️ каналимизга обуна бўлинг, Сизга ёқади деган Умиддамиз.MB.o🌺

Ибратли
Исломий
Тарбиявий
Маъноли
Шеърлар
Тўплами
Admin MB.O ♥ 20.01.2019

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций






❄️Бошланаётган янги кун ва янги иш хафтаси барчамизга хайрли ва баракали бўлсин Илохим азиз шеърият шайдолари!🤲
••Парвардигор оилангизга қут барака,
••Қалбингизга хидоят ва офият,
••Ризқингизга халоллик ва мўллик,
••Хонадонингизга файз ато қилсин Илохим 🤲

@sheriat_olami


Олиб кет осмонга, хохла кўнглингга,
У ерда бўлмасин хиёнат, ёлғон.
Инсон хаётига кирмоқлик мушкул,
Инсоннинг кўнглини синдирмоқ осон.

Олиб кет, осмонга, хохла кўнглингга,
Фақат аросатга йўқдир тоқатим.
Бир умр қидириб топганларимни,
Битта сўзинг билан афсус йўқотдим..

Олиб кет...

Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Соғиндим дада

Пойингизга қўйсам  бошимни
Тожу тахтим эдингиз дада
Улғайтириб сиз ўғил қизни
Бу дунёдан кетдингиз нега

Хаётимнинг нақши эдингиз
Сиз барчадан яхши эдингиз
Фармон эди айтган сўзингиз
Бу дунёга сиғмаган дадам

Соянгизда давримни сурдим
Изингизда мардона юрдим
Мехрингиздан бир сарой қурдим
Саройимда қолмадиз дадам

Суянганим битмас давлатим
Қиблагохим нурим жаннатим
Соғинтириб кетган хилқатим
Нега эрта кетдингиз дадам

Бардам бўлдим олиб насихат
Онажоним сиздан омонат
Шавкатингиз безаган мехнат
Жаннатларда юринг сиз дадам

Жўшар бугун томирда қоним
Сиз эдингиз пўлат қалқоним
Ёмонимни яширган жоним
Ўзиз эдиз мехрибон дадам

Соғинчлардан ёздим бугун шер
Дилноз қизиз ич ичини ер
У дунёда рохатда бўлинг
Бизни дея тинмаган дадам

Дуо узра очай қўлимни
Хақ деб берган Роббим ўлимни
Минг шукурлар айтайин унга
Жаннатида бўлинг сиз дада


✍️Дил озорим Дилноза

@sheriat_olami


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram



975 0 13 4 13



ОНА НИДОСИ.

Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним,
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим,
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.

Атлас- у кимҳобга йўқ энди талаб,
Тунги кўйлакларим ботар танамга
Булутли кунларда жоним эрталаб,
Сен қуёш бўлиб кир болам хонамга...

Майли олиб келма қаймоқ билан бол ,
Шундоқ ҳам чойимни зўрға ютаман
Кунда бир йўқлагин, сўраб қўй аҳвол,
Сахардан кечгача йўлинг кутаман.

Пар болишлар қадоқ уяр бошимга,
Гоҳ майин тўшагим жонимга жазо
Кунларим йил қўшиб қўйса ёшимга,
Соатлар бонгида куй чалар видо.

Кўзларим нури ҳам қайга йўқолди,
Чиройли сўзларни тизолмас забон
Шамшод танам синган камондек толди,
Фақат соғинч ҳиссим навниҳол ҳамон.

Сочларим тўзғийди оқ қорлар мисол
Умр йўлларида тинди-ку жолам
Сендан илтимосим, келмаса малол
Ғанимат онангни йўқлаб тур, болам .

Бир бурда нонга ҳам тўяди қорним
Ширин дийдорингга юрагим маҳтал
Бир йўқласанг гуллар кўнгил маконим
Соғиндим она, деб келсанг ҳар сафар.

Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami

886 0 19 3 13

Сиқилмагин

Тугамаса ташвиш камларинг.
Юзинг ювса кўзда намларинг,
Қаддинг эгса гарчи ғамларинг,
Фақтгина Аллоҳга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

Қилма сира жонингга жабр,
Дуоларда сўрагин сабр.
Ўз ўзингга қазимай қабр,
Фақатгина Аллоҳга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

Ҳар дардингга топилар чора,
Аллоҳ оҳинг эшитса зора,
Қалбинг адо қилмай табора,
Фақатгина Роббингга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

Не бўлса ҳам, вақтга қўйиб бер,
Қаддинг тутиб, мисли юргин шер,
Одамзодга қачон тўйган ер?..,
Фақатгина Аллоҳга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

Раҳмдил зот раҳм қилади,
Дилда борин барин билади,
Бир кун толеъ, иқбол кулади,
Фақатгина Аллоҳга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

Эй Феруза!, фикр қил ўйла,
Дуолар қил, шукрдан сўйла.
Истиғфор айт, қўшиқ қил, куйла,
Фақатгина Аллоҳга суян,
Сиқилмагин сен бундан буён.

✍ Феруза Абдусаматова.

17.01.2025. @sheriat_olami




Dardi bor

To'kis odamning ham bitta dardi bor,
Uning ham yuragi,bir kimsaga zor,
Betizgin o'ylardan sig'may olamga,
Bu keng dunyolar ham unga bo'lar tor.

Kulgan odamning ham yuragi qondir,
Bir ilinj tufayli balkim omondir,
Zardoblarni yutib yashash osonmas,
G'amlardan bechora rangi somondir.

Baxtli odamning ham armoni bisyor,
Yoshlikdagi sevgi,yo go'zal dildor,
Baxtdan to'kislikda yashab bo'lmaydi,
Uning yuragi ham chekgandir ozor.

Yig'lagan odamning dardi ko'p emas,
Bir ko'ngil so'rovchi bo'lsagina bas.
Shirin so'z deydilar,joning ozig'i,
Bir kalomga ba'zan odamzod to'ymas.

O'layotgan insonning bir o'tinchi bor,
Bir zum,bir nafaslik yashamoqqa zor.
Ko'z qiymas,tinch yurtni tashlab ketmoqqa,
Kutar endi bo'lar Maxsharda diydor.

Shoirlar injiqdir,nozikdir dili,
Ammo hech yomonlik so'ramas tili,
Ularga kerakdir faqat mehringiz,
Mehrla kuylagay ishqning bulbuli.

 @sheriat_olami


Телифонга берилиб кетманг..😉

Хаёлларга берилиб кетманг
Ўз ўзизча керилиб кетманг
Келинлигиз унутиб қўйиб
Телифонга берилиб кетманг.

Супир сидир қолиб кетмасин
Овқатингиз ёниб кетмасин
Эриз сиздан тониб кетмасин
Телифонга берилиб кетманг.

Ташлаб шунча юмушингизни
Аччиқ қилиб турмушингизни
Ёқтиришмас шу фелингизни
Телифонга берилиб кетманг.

Тўлса хамки паймонангизга
Гап қайтарманг қайнонангизга
Кириб олиб ўз хонангизга
Телифонга берилиб кетманг.

Шерик бўлиб соянгиз билан
Ама жиян,холангиз билан
Гаплар сотиб онангиз билан
Телифонга берилиб кетманг.

Интернетда сузиб кечаси
Уйқусираб юрманг эртаси
Онасини шадод эркаси
Телифонга берилиб кетманг.

Ёнса юрак,мехрдан ёнсин
Телифон хам бошидан қолсин
Келинг бироз дамини олсин
Телифонга берилиб кетманг.

Барчиной Йу'улдашва

@sheriat_olami


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Қўлингиз ДУОДА,
қалбингиз
ИЙМОНДА,
тилагингиз
АЗОНДА,
ўйларингиз
ҚУРЪОНДА,
юрагингиз
ИСЛОМДА ,
бошингиз
САЖДАДА,
ниятингиз
УМРАДА,
зиёратингиз
МАККАДА
саловатларингиз
МАДИНАДА ,
охиратингиз
ЖАННАТДА
бўлсин
ИН ШАА ЛЛОҲ.🤲

Бугунги ЖУМА кунингиз файзли ва барокатли,солиҳ амалларга бой бўлсин!

@sheriat_olami


Ассалому алайкум хурматли шеъриат шайдолари, тонгинглар хайрли ва барокотли бўлсин ўзингизни асранг азизлар,....👆 Хулоса ўзингларда

@Sheriat_Olami


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Аслида Санжар бойга ишлайман, лекин мени бу ишга, Санжар дейиши билан , Абдуқўқондийни ёллаган одамларидан бири, панадан туриб Салим шилдирни кўксига ўқ узиб ўлдиради .Севара ва Бойни наздида, бу ишларни бошида Санжар турибди, деган фикр пайдо бўлади.

Хурматли обуначилар, ва азиз ўқувчилар хикоя ёзилишида бироз узилиш бўлиб қолябди, бунинг учун узур сўрайман агар , воқия ривожлари сизларга мақъул бўлмаса изоҳларда қолдиринг, негатив фикрларга ҳам Ижобий қарайман,

Яқинда қўшилган обуначилар учун эслатма , аввалги қисмлари юқорида,

Давоми бор
Муаллиф Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami

822 0 0 16 13

-этардим уйга кириб онамни бағрига бошқўйиб, дил тўла армон у қалбимда хасрат билан уйқуга кетдим, _Севара Жамшид ва ходимларга, ўша далил хатни берган бола хозир шифохонада ётибди , дейиши билан хаммалари шошиб шифохонага боришади, у ерда тўз тўпалон, биров бировга қараш йўқ, Жамшид машинадан тушиб, нима бўлябди тинчликми сўрайди, _ бир доктор қотиллик бўлди, палончини отиб кетишибди дейди, чунки булар етиб келгунча, Салим шилдир йигитни пешонасидан отиб кетганди . Гем пиракрордан тортиб ички ишлар бошлиғигача, барча рахбарлар тик оёқда турарди, сабаби ўлган болани отаси чакан одаммас ,у жуда катта ишда ишлайдиган камига катта тадбиркор эди, болани отаси, ўзига сиғмай жахил билан , ким қилди бу ишни , нега ! Нега мени ёлғиз фарзандимни ўлдиришди, менда кимни қасти бор эди, эх Худойим қайси айбим учун менга бундай жудоликни раво кўрдинг, (айб аслида ўзида эди, фарзандини тарбиясига бе этибор , нима деса кўнглига қарар , хатто боласини устидан шикоят қилган одамларни ўзини жазоларди, шу боиздан ҳеч ким у одамга фарзанди хаққида гапиришмасди , тўхликка шўхлик деб, бола дорига (наркотик) қарам бўлибгина қолмай хатто олди соттига ҳам аралашади, оҳир оқибат, отани бе этиборлиги,ю ўзини нафси сабаб, 22 ёшида хаётдан кўз юмади, бунда кимни айиблаш мумкин, лекин одамзот ! Омади кулиб ишлари юришса, бунга ўз кучи билан эришган бўлади,ю бироқ бошига иш тушса ўзгаларни айбдор сезади, ) хуллас бой ўғлини ўлдирган одамларни топиб жазосини бериш учун, барчани оёққа тургазади, ва пиракрорга қараб уларни топиб менга олиб келасан, унга хукумни ўзим чиқараман, бу сўзларни эшитган Севара ,синглисини қасосини олиш мақсадида , бойга амаки мен уларни бирини танийман,_ ким у айт хозироқ уни жазосини бераман_ майли айтаман лекин битта шартим бор_ қандай шарт сўрайди, бой_ шартим шуки уларни тутиб мени олдимга олиб келасиз, синглимни ўғирлагани учун уларни ўз қўлларим билан, буғиб ўлдираман деб, Севара эркаклардай шижоат билан, сўнг у одам Салим шилдир эканини айтади. Бой дарров уни излашни бошлайди, мана 3 кундурки натижа бўлмай охири , бой қозихонага , Жабборга мурожат қилиб, унга Салим шилдирни топиб беришини ,эвазига катта пул вада қилади, Жаббор бироз ўйланиб, бу таклифга рози бўлади, бунга иккита сабаб бор эди, биринчиси пул бўлса, иккинчиси Санжарга қарши қадам ташлаш , чунки, Жабборда Санжарга нисбатан гинаси бор эди, бунга сабаб Шерали банкни одамлари билан бўлган жанжалга ,Санжар аралашмагани, аслида бу Шерали банкни хийласи эди, шундай қилиб Жаббор,Салим шилдирни Абдуқўқондийни маҳфий дала ховлисидан , топиб келади, ва Салим шилдирдан, _ сен нима иш қилиб юрибсан, ҳамма ёқда сени излашябди, бирорта министрини ўлдириб қўймадингми, сўрайди, _ йўқ Оддий бир наркаманд болани ўлдирим холос_ кимни буйруғи билан ва нима сабабдан _ буёғини сўрама ўзинг биласанку сен ва менга ўхшаган , ёлланма қотиллар ишни кар ва сақов бўлиб кегин бажаради. Жавоб беради, Салим шилдир,_ майли айтмасанг ҳам менга малум сени Санжар ёллаган тўғрими гап олади . Жаббор _ йўқ қанақа Санжар уни бу ишлардан мутлақо хабари йўқ, қайси калла билан ундан шубхаланябсан , ахир иккинг ҳам бир қайиқда эмасмидинг , ё ораларингдан ола мушук ўтдими, куларди, Салим шилдир, Жаббор бир қошини қия кўтариб, одамларига қани буни хилват жойга олиб боринглар, деб буюради, Салим шилдирни шаҳар четида жойлашган эски авто,шахобчага олиб боришади. Уларни 4 нафар йигитлар билан Бой хамда Севара қарши олади.,. Салим шилдирни қўлга олинганини эшитган Абдуқўқондий, уларни ортидан одам ёллаб унга Салим шилдирни қутқаришни ,агар иложи бўлмаса , сирни фош бўлишини олдини олиш мақсадида уни ўлдиришни буюради. ,. Салим шилдирдан ўғлимни ўлдириш сенга нега керак бўлиб қолди, сени кимсан ўзи, қўлда топпонча билан сўрарди. Бой_ Салим шилдир уни менсимагандай фақат куларди . _ Шунда Севара Салим шилдирни кўзларига қараб, сени ким ёллади, синглимни нега ўғирладинг , ростини айтсанг сенга ҳеч нарса қилмаймиз_ майли айтаман фақат битта шарт билан, токи у одамларни таг туги билан йўқ қилмагунча, мени ўз химоянгизга оласиз дейди бойга Салим шилдир,_Бой бўлди сенга вада бераман Энди айт сен кимга ишлайсан мен


15 Қисм

Турли тақдир бир мақсад.

Санжарни одами, Саидани кўчасини бошида қолдириб ўзи ортга қайтади, уёғига бора олмасди. Чунки Саидани уйини милеция босганди, Саида югурганча уйига чопиб борар, уни ички иш ходимлари хамда опаси Севара онаси Сурайё хола кўришиб, қучоқ очиб кутиб олишади ю сўроқ қила бошлайди, қалейсан аҳволинг яхшими, у одамлар сенга ҳеч нарса қилишмадими, йиғлаб сўрайди, онаси, ҳа яхшиман ойижон, хавотир олманг ,_ сизни олиб қочган одамларни танийсизми, улар сизни нима мақсадда олиб кетибди, сўроқ қилади, ички иш ходимлари,_ билмадим илтимос мени тинч қўйинглар хозир роса чарчаб турибман, жавоб берди Саида, _тўғри сизни тушунаман лекин кўрсатмангиз жуда мухум ,шу заилда сўроқ давом этарди, бу ёқда Абдуқўқондий ғалабани нишонларди, Баракалло ўғлонларим топшириқни ало даражада бажаришдинг , деб қўлидаги далил хатни, бир қутига эхтиёт қилиб солиб қўйиб қах-қах отиб кулиб турган вақти , Саидани қушхонада ушлаб турган одамлари бир аҳволда келиб , унга бор гапни айтади, Абдуқўқондий ғазабланиб нима ким журъат этди, мени йўлимга чиқишга_ билмадим хўжайин у одамлар ниқобда эди, лекин ниқобсиз биттасини танидам, у хитлардан (милеция) эди,_ ким экан жахл билан сўради, Абдуқўқондий _ у терговчи Жамшид эди, жавоб беришди,_ демак ишга хитлар ҳам аралашган бўлса, унда ишлар Чатоқ, Салим шилдирга сен шифохонага тез бориб, анабу итни гумдон қил, _ хўп бўлади Хўжайин деб , Салим шилдир шифохонага бойни боласини йўқ қилиш учун кетади. Жамшид Санжарга , дўстим бу бизни илк ва сўнги маротаба ,хамкорликда қилган ишимиз Энди буёғига сен ўз йўлингдан, мен ўз йўлимдан кетамиз, дейди, Санжар бунга жавобан , тўғри лекин бир нарсани унутма, сен билан биз узвий бир биримизга боғлиқмиз , худди , манфий мусбат каби , сен ё мен бўлмасак келажак чироғини ёқа олмаймиз , бу дегани олдимизга қўйган мақсадга етишимиз мушкул бўлади, _ нима бўлганда ҳам ўзинга эхтиёт бўл , қонунни дўсти бўлмайди. Жамшид сўзида давом этаркан уни ўзини тутиши, дадил холда гапиришни, кузатиб Санжар ўйлайди, дўстимни гаплар тўғри, мен олов бўлсам у сув, сув билан оловни бирлаштириш, иккисидан бирин нобуд қилишдек гап, сўнг сухбатни якунлаб , Саидани уйига боришади, буларни ички иш ходимлари, ва у ердаги ҳамма кутиб олишади, Севара Санжарни кўриб, ёнига келадида Санжарни юзига тарсаки уриб, бу нима қилганинг сен ҳам одаммисан , бизда нима қастинг бор эди, нега синглимни ўғирладинг, Санжарни гапиришига ҳам йўл қўймай , бақир чақир қиларда, ички иш ходимлари дарров Санжарни қўлини қайиришга тушаркан, бир вақти, тегманглар агар Санжарни бу ишда қўли бўлса, унга қўшиб мени ҳам жазоланглар деб юзлари хорғин, қўлида асо тутиб, кўзда жиққа ёш билан , Санжарни онаси орани бузиб киради,_ болам сени шу умидда катта қилдимми, ахир сенга кўп бор, Отангга ўхшама деб такидлардим,ку , бу нима қилганинг, ё толейимга шундай рушнолик кўрмай ўтиш ёзилган, бўлса Санжарни юзига тарсаки уриб, холсизланиб ўзини йўқотади, _ синглим Гулнора онамни тутиб тураркан менга ўқрайиб қарар , Сурайё хола дарров биринчи ёрдамни кўрсатди, онам ўзига келгач, мен паст овозда ая мени айбим йўқ, одамлар нима деса десин , уларни гап сўзлари ю иғволари, мен учун хач нарсани англатмайди, аммо сизни менга нисбатан заррача гумонингиз , хаётни тугашидур, ая мен ёмон одаммасман, овозим буғилиб нафасим қисиб, зўрға гапирардим, шунда ходимлари билан оввора бўлиб қолган дўстим, Жамшид ёнимизга келиб, онамга хола ўғлиз ёмон иш қилмади, аксинча у мен билан елкама елка туриб, Саидани қутқаришга кўмаклашди, деб, Севарага нимага бундай деябсан агар Санжар бўлмаганда, синглингни қайтиб кўрмаган бўлардинг, дея бақирди._ Севара мен қайдан билай ахир уйимга келган одамлар орасида, Санжарни дўстими, ё шеригими, Салим шилдир ҳам бор эдида, йиғларди, бу сўзларни эшитиб, юрагим бир уришдан тўхтаб , нима Абдуқўқондий ўз қўлим билан ўзимни жарохатладими, ахир Салим шилдирни қанча қўллагандим, энди одам бўлиб менга қарши иш қиладигон бўлиб қолдими, ҳа ит қутурса эгасини қопади, деганлари шу бўлса керак дедиму онамни елкамга опичиб, уйга кетарканман, ўша вақт мен онасини опичиб каъбага кетаётган одамдай ўзимни бахтли ҳис-

Показано 20 последних публикаций.