Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо 1483-йил, 14-феврал куни Андижонда туғилган.
У ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳисобланади.
У Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган.
Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқади.
1503—1504-йилларда Афғонистонни эгаллайди.
1519—1525-йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади.
У 1526—1858-йиллар мобайнида уч асрдан ортиқ давом этган Бобурийлар салтанатига асос солган.
Шоҳ ва шоир Бобур Мирзо 1530-йилнинг 26-декабр куни Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида вафот этган. Қабри кейинчалик васиятига кўра Қобулга кўчирилган.
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt