Репост из: Шаръий руқия
Тушларга қараб сеҳр бор йўқлигини аниқлаш.
Сеҳр бор йўқлигини аниқлашда тушлар муҳим аҳамият касб этади. Тушларга эътибор берганимиз учун роқийларга шу масалада кўп туҳматлар қилишади. Баъзилар эса "тушларга аҳамият беришни ҳужжати борми" деб сўрашади.
Сеҳр аломатлари тушларда зоҳир бўлиши бу Аллоҳнинг бир мўъжизаси деса ҳам бўлади ва бу нарса Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларида ҳам содир бўлган ҳодисадир.
Машҳур ҳадисда келади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга сеҳр қилинади ва тушларида икки фаришта келиб уларга сеҳр қилинганини ва сеҳрни ким қилганигача айтиб беришади.
Яна бир ҳодиса Ойша онамизда содир бўлади. Ойша онамизга сеҳр қилинади ва бу сеҳрдан узоқ вақт тузала олмай юрадилар. Тушларида уларга тўртта ҳар хил қудуқдан сув олиниб ўша сувларга ювинсалар сеҳр кетиши аён бўлади. Уйғонганларидан сўнг ўша қудуқлардан сув олиб келишни буюрадилар ва ўша сувларга ювинганларидан сўнг сеҳрдан фориғ бўладилар.
Шунингдек, бу каби ҳодисалар бошқа уламоларда ҳам содир бўлгани китобларда келган.
Китоблардан ташқари ҳаётда ҳам бу нарса ўз аксини топаётганини кўряпмиз.
Охирги вақтларда роқийларга туҳмат қилишлар кўпайиб кетди. Аломатларидан сеҳр борлигини айтсак бизларни фолбинга чиқараётганлар ҳам бор афсуски. Билингки, агар бирор бир инсон роқийларга ҳар хил туҳматларни қилаётган бўлса ўша одам руқия масаласида ҳеч қандай илмсиз бўлади, у инсон ким бўлишидан қатъий назар. Руқия бу йиллар давомида тажриба билан келадиган алоҳида илм. Бу илм китоб ўқиб, интернетда ўтириб видео кўриб ёки шаръий мадрасаларда ўргатилмайди. Ва бу илмга диплом ҳам берилмайди.
© Равшан домла
@ruqiya_shariy