Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлик даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (29-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қуйидагича илмий экспертизадан ўтказилади:
🔹қонун лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий- тадқиқот муассасалари томонидан беғараз асосда;
🔹 қонуности ҳужжатлари лойиҳалари бўйича - тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида.
📕 Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини илмий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулоса тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, хулоса лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилади.
📜 Лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот илмий экспертиза хулосасида кўрсатилган таклиф, эътироз ва фикр-мулоҳазалар ёки уларнинг бир қисмини инобатга олмаган тақдирда, улар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда келишмовчиликлар жадвалини тайёрлайди.
🏢 Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказувчи тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг электрон реестри юритилади.
🌐 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизаси натижалари бўйича хулоса Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади