Armonim Onam


Гео и язык канала: Узбекистан, Латинский
Категория: Telegram


Гохида юрагим ту'либ кетганда
бевафо дунёдан ту'йиб кетганда.
Як,инларим дилим огритганда
сизни согинаман сизни ОНАЖОН.
Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди.
Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Латинский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤

"Салом" деб эмас "Ассаламу алайкум" деб айтинг...

🌗🌘🌑🌒🌓

Armonim Onam


🌸🌸Birodar🌸🌸
Ota onangizga🫀 chiroyli muomilada bo‘lavering...)
Chunkiy ular ham sizga o‘xshab bu dunyoda birinchi marta
kelishi

https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam


🌿🌿🌿🌺🌺

УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ..

Хижрон доғи  ўртайди ёмон,
Хаёлимда тирикдек хамон.
Нетай дилни тирнар бир армон,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Қуёшданда иссиқроқ  бағри,
Ҳар лаҳзада билинар қадри,
Кўз олдимдан кетолмас нари,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Ютворгудек бўлиб  тўрт девор,
То тонггача йиғлайман бедор,
Нетай танда қолмади мадор,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Бефайз  ўтиб базм-у тўйлар,
Ғамга тўлди қўшиғ-у, куйлар.
Етим кўнглим она   деб инграр,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...

Қисматимдан чекиб минг афсус ,
Гул умримни эгаллади куз.
Ишонмасдан йиғлайман хануз,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ ...

✍Мовлуда Имомназарова


Armonim Onam


Агар йўлингиз чигал бўлса, у ечилади.
Агар тақдиримда тун десангиз, унда албатта тонг отади.

Агар бетоб бўлсангиз, ортидан ёруғлик кутинг.
Ҳеч нарса абадий эмас...
Ҳар қандай  куннинг ниҳояси бор! Аммо уни ниҳоясини ва мазмунини гўзал қилиш ўзимизга боғлиқ!

Ҳаётимга дард келди деб кўп куюнманг, шу дард бахтга йўллар очиб қолмоғи бор,
Дард келганда сабр қилу бахт келганда шукур қил!
Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишликда жуда катта ажр бор...

Хайрли тонг Яхшиларим...
Сиз энг яхши инсонсиз буни унутманг..

Armonim Onam


#ибрат

Сажда...

Кўнглингиз ғашми? Юрак қурғур ҳаёт синовларидан безиллаб қолганми? Ҳаловатсизлик, безовталик, доимий сиқилишлар сизни ўзига "дўст" тутганми?

Саждага бош қўйинг! Саждага эгилинг! Оҳҳ, мана кўрасиз, кўксингизда асов отдек типирчилаётган қалб ўз-ўзидан оройиш топади, вужудингизни қучиб олган ғам ҳаловатга таслим бўлади, ўзингизни барча ташвишлардан ҳур ва озод ҳис қиласиз.

Бу — бежиз эмас. Тиббиёт олимларининг айтишича, сажда ҳолатида тизза ва оёқ кафти ўртасида жойлашган қон томирларидаги босим жуда паст бўлади, шу тариқа бу пайтда қон томири дам олади.

Яна бир илоҳий ҳодиса — сажда пайтида инсоннинг мияси юрагидан пастга келади. Шу вазиятда мияга қон ва кислород одатдагидан кўпроқ қуйилиб, мия зарурий моддалар билан тўйинади. Натижада хотира, кўриш ва эшитиш қобилияти кучаяди.

Фарз қилган ибодатида ҳам бандасининг шифосини, ҳаловатини ўйлаган меҳрибон ва раҳмли Зотга ҳамд бўлсин.

Armonim Onam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Онажоними жудаям
     соғиндим... 😢

Жуда маъноли
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️

➥Линкни босиб "ОТА ОНА ҲАҚИДА" каналига обуна бўлинг!


Armonim Onam


САБОҚ

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Боланинг бир оёғи йўқ эди…

Armonim Onam


Японни емаскан тўйнинг ташвиши,
Камчиқим тўй қилар ожиз забонлар,
Шу ҳам тўй бўптими? Мeхмон-қирқ киши,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Айтилмаган одам қилмайди гина,
Овоза қилмайди кибрга мина,
Исрофгарчилик йўқ, қадди урсин-а?
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Йўқдир "мeбeл-сeбeл, сарпо, сeплари,
Қилмайди қиз кўрди, юз кўр, чаллари,
Бир хил тўй қилади бой, қашшоқлари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар

Тўйлари тўйларга кeтмас уланиб,
Мeбeл талаб қилмас нафсга буланиб,
Қудага лўлидeк дeб турмас тиланиб,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Тўйда ичиб олиб қилмас "кўпкари",
Ортиқча ҳаражат, куёв навкари,
Йўқдир қиммат-қиммат машиналари,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Ўн бeш йил топганин сочмас бир кунда,
Балким,ривожланиш сабаби шунда,
Қарз тўлаб юрмайди тўй ўтган кундан,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Нeчталаб санъаткор айтиш бирровга,
Пулингни бeргандeк худди бировга,
Ёки сочишдeк гап уни хавога,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Йигитлар уйланар ақли етганда,
Бeли оғриб топган пули етганда,
Бахтли бўлармиди зўрррр тўй бeрганда,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Қайнона ташимас қирқ кунлаб мазар,
Куёв тиланмайди, қилади ҳазар,
Аслида ким мўмин, тавба , алҳазар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Дабдабали тўйни қилиш ўрнига,
Бизнeсни бошлайди ўша пулига,
Ёш оила тушволар ўзин йўлига,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Бир кунлик тўйни дeб, бўлай дeб устун,
Қудалар қоқмайди бир бирин пўстин,
Шароитга қараб қилавeр, дўстим,
Тўйингни устидан кулмас Японлар,
Қандай тўй қилишни билмас Японлар.

Эскилардан қолган ҳикмат-у, ҳадис,
Ҳeч қачон кам бўлмас, камтар инсонлар,
Камбағал бўларди, шаксиз, шубҳасиз,
Биздeк тўй қилишни билса Японлар.

😔

Armonim Onam


Sogʻinibman sogʻinmaganni,
Balki shunga pushaymondir dil.
Topolmadim sizdek hamxona,
Dunyo ishidan charchadim ona.

Tushuntirib bering ey ona,
Qancha kerak chidashim yana.
Kul boldimku men yona-yona,
Bolalikni sogʻindim ona.

Uzun edi kunlar qisqa tun,
Gʻam yemasdim ertam deb bugun.
Anglab yetdim men shuni bugun,
Dunyo ishidan charchadim ona...


Armonim Onam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чиройли шеър экан.....💯

Сизлар учун илиндим...❤️


Armonim Onam

3.2k 0 116 2 13

Ассаламу
Алайкум
Яхшимисилар
Группадошларим.
Бугун 25 ноябр
Душанба.

Бу кунда
Тугилганларни
Шукрона куни
Билан табриклиман.
Доимо сог
Саломат булиб
Бунака йошлардан
Купларини куриб
Юрила😊😘

Armonim Onam


#Ўттиз_икки_тиш

Тишим оғриб дўхтирга бордим,
Емирилган экан илдизи.
Ўйлаб кўрсам, шу тишларимни эхтиёт қилмаганманман ўзи.       Дўхтир деди:- Суғириб олиб,
Сунъий бир тиш қўямиз энди.
Ундан аввал қолип оламиз,
Ўлчанади бўйи-ю эни.
Бир оқ рангнинг ўзи неча ҳил аввал рангин саралаш керак.
Ундан олдин икки ёндаги Икки тишни аралаш керак.
Араланган икки тишга ҳам
Бирон ғилоф, қопқоқ қиламиз. 
Ўз тишингиз рангига мослаб       Уччовин ҳам оппоқ қиламиз.   Танланг, энг арзони елим тиш,    
Энг қиммати садафдир тиниқ.   
Ўшанда ҳам бодом чақмайсиз, Йўқса синиб қолади аниқ.      
Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!      
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб,          Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.   
Хуллас,  милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
Ва дедики : "Ўрни битволсин,    Ундан кейин бошлаймиз ишни".
Бир ҳафтада ўрни битди ва
Яна ўн кун қатнадим чидаб.        Икки тишни қилиб ярим жон,    Битта тишни қўйди тиккалаб.
Укол, суғур, чархла, қолип ол,    Хизмат хаққи йиғилди бари.
Битта жонсиз тишни ўрнатиш
Бир миллионга келиб тўхтади. 
Шунча чиқим , шунча машмаша,  Бир сунъий тиш қўймоқ важидан.                                         Эй, икки бор тиш чиқарган Зот,
Сен нега хақ сўрамагансан? 
Ўзингга ҳамд, бир чақа олмай,                                           Араламай, чиқармай оҳим,           Ўттиз икки тишни оғзимга         Дурдай териб қўйган, Аллоҳим!
Ўзингга ҳамдлар бўлсин.🤲🤲

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

Armonim Onam


​​Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

Armonim Onam


Луқмон айтган экан: “Сукут сақлаш — доноликдир, афсуски, кўпчилик сукут сақлашни билмайди.

     Худди битта камондан ўқ узгандай, бу ҳақда тўртта подшо бир хил гапирган экан: булар Хусрав, Рум қайсари, Хитой подшоси ва Ҳиндистон шоҳи”.

Хусравнинг сўзи: “Мен айтмаган гапим учун ҳеч қачон афсусланмаганман, айтган гапим учун кўп марта афсус чекканман”.

Рум қайсарининг сўзи: “Ҳали айтиб улгурмаган нарсани қайтариб олиш мумкин, лекин мен айтган гапни қайтариб олиб бўпсан”.

Хитой подшосининг сўзи: “Сен сўзни ирод қилдингми, бас, у сенинг устингдан ҳокимлик қилади, ҳали айтиб улгурмаган сўзингга эса ўзинг ҳокимсан”.

Ҳиндистон шоҳининг сўзи: “Кимдир бирор нарса ҳақида гапирса ҳайрон бўламан. Aгар унинг гапини керакли жойга етказишса, унга зарари тегади, агар етказишмаса — ҳеч қандай наф бўлмайди”.

“Aдабиёт гуллари” китобидан.

Armonim Onam


#Мутола​​а

📝​​Рўзадор кампир

(«Дадамнинг ҳикоялари» туркумидан)

Эллигинчи-олтмишинчи йиллар эди. Қилишлоғимизда бир аёл бор эди.Эри урушдан қайтмаганми, ёш оламдан ўтиб кетганми, аниғини билмайман. Ёлғизгина ўғлини бир ўзи қийналиб катта қилган эди. Ёш бўлишига қарамай турмуш қурмади,бутун ҳаётини ёлғиз ёдгорига бағишлади.Ҳозиги кунимизда қаҳрамонлик
бўлиб кўринадиган бу воқеа ўша даврларда оддийгина ҳол эди.Одамлар соддадил, самимий , ишонувчан, вафодор эди .
Умр оқар сувдай тез ўтади . Аёлнинг ўғли вояга етди. Урушдан кейинги очарчилик, йўқчиликлар ортда қолди. Қишлоғимиз тоғли ҳудуд булганлиги сабабли геологлар кон қидирув ишларини олиб бориб, олтин рудаси заҳирасини топишди. Қишлоқда олтинни қайта ишлайдиган фабрика қурилиши бошланди. Шу баҳона йўллар қурилди, одамлар ишли бўлишди.Кўп қатори аёлнинг ўғли ҳам янги очилган шофёрлик курсини тамомлаб ҳайдовчиликка ишга жойлашди.Ўша йилларда одам ташийдиган автобуслар бўлмаганлиги сабабли пасажирлар юк мошиналарида ташилар эди. Асфалт йўл нималигини одамлар ҳали билмасди. Машиналар ёзда чанг, қишда лой кўчаларда юришга мажбур эди.Йигит яхши ишлаб юганди-ю,фалокат оёқ остида экан автоҳалокат рўй берди,ҳайдовчининг ўзи унчалик шикастламган бўлса ҳам йўловчилардан икки киши ҳалок бўлди.
Суд ҳукми билан йигит ЎН йилга қамалди.
Онаизорннинг кўксидан чиққан фарёдга қишлоқ титраб кетди...
Муштипар она ўн йил давомида кўз ёш тўкди.У ўн йил (беш вақт намозида) ўғлининг ҳаққига дуо қилди.
Оллоҳга ваъда берди , «эй қодир эгам, агар ўғлимнинг жамолини озодликда кўришликни насиби рўз айласнг, агар ўша кунгача жонимни олмасанг ўша кундан бошлаб
то умримнинг охиригача сенинг розилигинг учун рўза тутишга аҳд қилдим» деди.
Ўн йилнинг ўтиши осон бўлмади, аёл кампирга айланди. Неча бора оғир касалга чалиниб ётиб қолди...
Ниҳоят жазо муддатини ўтаб ўғли омон-эсон уйга кириб келди.
Ўша кундан бошлаб кампир рўза тута бошлади.Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам ҳатто бемор ётган кунларида ҳам оллоҳга берган ваъдасини бузмади. Фақатгина бир йилда икки кун ,ҳайит кунлари рўза тутмади холос.Қишлода бу кампирнинг ўз отини ҳеч ким айтмас, «Рўзадор кампир »деб аташарди.Оллоҳнинг мукфотими билмадим, ўғлини тирик кўришга умри етишига ишонмаган «Рўзадор кампир» яна йигирма йил яшади, невараларини орзу-ҳавасини кўриш насиб этди,дунёда ўзини бахтли инсонлар қаторида ҳис қилди.
Оллоҳга шукроналар айтиб йигирма йил то умрининг охиригача бир кун ҳам канда қилмай рўза тутиб яшади..
Азизларим биз шундай ҳалол лабзли ,асл имонли бобокалон-у , бувижонларнинг авлод-аждоди эканлигимиздан фахрланмоғимиз, уларга муносиб авлод бўлмоғимиз лозим эмасми?..
Ўша даврда ҳамма шунақа диёнатли бўлган деб ўйлашга ҳаққимиз бор деб ўйлайман....

Armonim Onam


​​​​ҚИЗИМГА НАСИҲАТ.

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради».

Armonim Onam


Онасини соғинган яқинларимга.

Нетай мени соғинч қийнаса,
Изтироблар бағрим тиғласа,
Шу сўз билан юрак йиғласа-
Изларингиз соғиндим онам.

Кўзим кулиб тургани билан,
Шодон қувнаб юрганим билан,
Сездирмасдан турганим билан,
Сўзларингиз соғиндим онам.

Шундай ҳоллар бўлади баъзан,
Товонимга санчилар тикан,
Ёш боладай қучоқлаб мен ҳам,
Ҳидларингиз соғиндим онам.

Ўтаверар умрим бир текис,
Оилам билан қувончим чексиз,
Бироқ ярим бу менга сизсиз,
Кўзларингиз соғиндим онам.

Унутмайман сизни ҳеч қачон,
Суратингиз дардимга дармон,
Боролмайман қабрингиз томон,
Юзларингиз соғиндим онам.

Ташвишлардан тўлиб кетганда,
Дардларимни ичга ютганда,
Кимлар баъзан мени туртганда,
Бир ўзингиз соғиндим онам.


Armonim Onam


​​....Ойимни қайтариб бер, Художон...

(хаётий воқеа)

— Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Уғлини тиззасига утқизди-да пешонасидан упди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бир неча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси куришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Уй-хаёллари узидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек урнига ётаркан болакай осмонга қараб қу'лини чузди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун утгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода ку'рганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, уйлади болакай. Урнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қулини чузди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг ахволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг уша кунги гапларини уйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қу'йишди. У уйига келиб-кетаётган куплаб қариндошларини жимгина кузатиб утирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла уғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кузлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлли бола буляпсанми боғчада?
— ха, ойижон.
— Яхши у'зимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,-йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Хм...
— Сизни яхши ку'раман...
Эх болакай... Ойиси билан шундай сунгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг куплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни куриб кузига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми?-дадасининг ёнига келиб су'ради у. Дадаси чуккалаб утириб уғлининг ку'зларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чу'нтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса булди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Уғлининг пешонасидан упаркан дадасининг куз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кумишди.
Тун чуккач, урнига ётаркан болакай яна осмонга қу'лини чузди:" Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...

Armonim Onam


Онам вафот этганларида, бир танишим кўзимдаги ёшни кўриб:

"Синглим, ўзингизни кўп қийнаманг, кўп куюнманг. Хаёт оғир, шундай кунлар бўладики, хали онажонингиз сиз учун хар куни ўлгандай бўлади."
деган эди.

Мен бунга тушунмаган эдим.
Вақт ўтиб, кейин тушундим...

Меҳрга ташна бўлганимда, маслахатгуй инсон тополмаганимда.....
Тўйиб-тўйиб йиғлагим келганида...

Инсон шундай яралган экан.
Албатта бир нарсани қадрлаш учун, йуқотиш,
ажралиш ҳиссини туйиш керак экан.

Илгари БАХТ тушунчасини кенг қамровли деб тушунардим.

Хозирчи....

Ман учун энг бахтли инсонлар - Ота-Онаси бор, бағри бутунлар...

Ота-Онанг хаётми - кўксинг тоғ.
Ота-Онанг хаётми темир қўрғонинг бор.

Улар Сизнинг баҳтингиз.
Уларни асранг, уларни авайланг.

Улар куз япроқларидек омонат экан!!!

Сиз бир умр калбимдасиз,
Жаннатийларим...

Armonim Onam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Armonim Onam

Показано 20 последних публикаций.