Чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар
Сўнгги йилларда мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича кўплаб ҳолатлар аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлигидир.
Чақалоқ савдосига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;
турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;
фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;
Умуман олганда, охирги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони олти баравар камайди, аммо шу билан бирга, чақалоқлар ва болалар савдоси улуши ўсишда давом этмоқда.
Шу сабабли судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда аввалам бор жиноятни келиб чиқишига олиб келган омилларни ўрганиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида хусусий ажримлар чиқариш лозим бўлади.
Ориф Пардаев,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси.
Зарифа Аҳмедова,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судинг судьяси.
Telegram I Facebook