СУДДА АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланиб, унда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.
Хусусан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг, уларнинг мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар ташкил қилиш белгиланган.
Самарқанд вилоят жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари томонидан 2024 йилнинг 4-чорагида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг 321 та қарори ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган.
Мисол учун, Нуробод туман Давлат солиқ инспекциясининг 2024 йил 8 октябрдаги QSAM-2424004895916-рақамли қарори билан М.Хатамов МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, БҲМнинг 10 баравари, яъни 3.400.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Хатамов “NUROBOD TUMAN AGRO SERVIS MTP” МЧЖда директор вазифасида ишлаб келиб, корхонанинг 2024 йил учун юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини ўз вақтида солиқ идорасига тақдим этмаган, деб ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2024 йил 11 декабрь кунги қарорига кўра, М.Хатамовнинг ҳаракатида МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд эмас деб топилди ва Нуробод туман Давлат солиқ инспекциясининг 2024 йил 8 октябрдаги қарори бекор қилинди. Иш МЖтК 271-моддаси 1-бандига асосан юритишдан тугатилди.
Отабек Набиев,
Самарқанд вилоят суди судьяси.
Telegram I Facebook