Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Каттақўрғон туман прокурори даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ахрор Бердиев даласи” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 207 293 034,54 сўм асосий қарз ва 71 330 047,91 сўм пеня ундиришни сўраган.

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Жавобгар “Ахрор Бердиев даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 51 483 125 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилган.
Даъво талабининг қолган 155 809 909,54 сўм асосий қарз ва 56 330 047,91 пеня ундириш қисми қонуний асосларга кўра рад этилган.

Telegram I Facebook


Жиноят кодексини ўрганамиз

48-прим1модда. Озодликни чеклаш


Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.

Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:

муайян жойларга бормаслик;

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

транспорт воситасини бошқармаслик;

маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик;

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Telegram I Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида маст ҳолда бировга пичоқ урган шахс 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook


21-(1055).pdf
13.6Мб
«Куч - адолатда» газетасининг 2025 йил 16 майдаги 21-сонида:
Самарқанд вилоят судининг судьяси Зайниддин Тўраевнинг “Ўз-ўзини банд қилган шахс қонуний асосларда ҳимоя қилинмоқда” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
KUN XABARLARI

JINOYAT ISHLARI BO'YICHA PAYARIQ TUMAN SUDI TOMONIDAN SAYYOR SUD MAJLISI O‘TKAZILDI


Telegram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тадбиркор суддан миннатдор бўлди.

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BONU ASAL BOG’ ZAMINI” фермер хўжалигидан 46 604 800 сўм асосий қарз ва 21 953 123 сўм пеня ундиришни сўраган.

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан “BONU ASAL BOG’ ZAMINI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар ҳудудий бошқарма фойдасига 2 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг 46 604 800 сўм асосий қарз ва 19 453 123 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Telegram I
Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"АДОЛАТ МЕЗОНИ" КЎРСАТУВИДА Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди фаолияти ёритилди.

Telegram I Facebook


Жиноят кодексини ўрганамиз

47-модда. Хизмат бўйича чеклаш


Хизмат бўйича чеклаш — ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир.

Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача муддатга қўлланилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши мумкин.

Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати давомида маҳкумнинг мансабини, ҳарбий ёки махсус унвонини ошириш мумкин эмас, жазони ўтаган вақт эса, унинг кўп йил ишлаганлик, навбатдаги ҳарбий ёки махсус унвон ҳамда пенсия олиш учун асос бўладиган хизмат муддатига қўшилмайди.

Telegram I Facebook




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахborot 24 | Respublika ishchi guruhining Samarqand viloyatidagi faoliyati

Telegram I Facebook


ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН!

Самарқанд вилоят судлари жамоаси вилоят суди судьяси Илҳом Карабаевга отаси
Ғулом ҳожи бобонинг
вафоти муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилади.


Telegram-каналларнинг бирида эълон қилинган “Самарқандда 18 ёшли йигит ўз инстаграм саҳифасида...” сарлавҳали билдириш юзасидан

Самарқанд вилоят суди томонидан ушбу билдириш ўрганилди. Таажжубланарлиси шундаки, Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларида мазкур билдиришда таъкидланган жиноят иши кўрилмаганлиги аниқланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан юқоридаги каби ҳақиқатга мутлақо мос келмайдиган хабарлар тарқатмасликлари сўралади. Зотан, ёлғон хабар тарқатганлик қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим.

Telegram I Facebook


Жиноят кодексини ўрганамиз

46-модда. Ахлоқ тузатиш ишлари


Ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлиб, жазо суднинг ҳукмига мувофиқ маҳкумнинг ўз иш жойи ёки мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўталади.

Ахлоқ тузатиш ишлари олти ойдан уч йилгача муддатга тайинланади.

Ахлоқ тузатиш ишлари пенсия ёшига етганларга, меҳнатга қобилиятсизларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.

Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товлаган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Telegram I Facebook




Давлат байроғи биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони билан кўпи билан 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади.
Кўтариб қўйилган Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан бутун (йиртилмаган, тешилмаган), тоза (ифлосланмаган), ранги ўчмаган ҳолда ва маъқул тарзда фойдаланиш учун масъулият ушбу Қонунга мувофиқ Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан давлат органларининг зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонунчилигини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2031-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 215-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хулоса ўрнида, ватан ҳимояси учун ҳарбий қасамёд қилаётган ўғил-қизлар байроғимиз олдида тиз чўкиб, уни кўзларига суради. Озодлигимиз, ифтихоримиз ва ғуруримиз, муқаддас қадриятларимиз рамзи бўлган байроғимиз ҳар биримизга фуқаролик бурчи ва масъулиятини юклайди. Байроққа бўлган муносабатидан кишининг Ватанга бўлган ҳурматини билиб олиш мумкин. Зеро, тарих учун қисқа муддат бўлган ўттиз уч йил - юрт байроғига чуқур меҳр қўйиш, уни юракка мустаҳкам ўрнатиб олиш учун етарли ҳисобланади.

Феруз Каримов,
Самарқанд вилоят суди судьяси.


Telegram I Facebook


БАЙРОҚДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир.
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддаси)

Байроқ бу – давлат суверенитетини белгилайдиган рамзлардан биридир. Биринчи байроқлар қадимги одамлар орасида пайдо бўлган. Улар овчилар ва жангчилар томонидан маълум бир одамлар гуруҳига алоқадорлигини кўрсатиш учун ишлатилган. Бу байроқлар жуда ибтидоий эди, ҳайвонларнинг терилари ва қушларнинг патлари устунга боғланган.

Биринчи мато байроқлари Хитой, Ҳиндистон ва Қадимги Римда пайдо бўлган. Ягона биринчи мато байроғи йўқ, аммо тарихчилар унинг пайдо бўлишининг тахминий санасини милоддан аввалги 1100 йил деб ҳисоблашади.

Байроқлардан энг фаол фойдаланиш ўрта асрларда содир бўлган. Ҳар хил турдаги байроқлар пайдо бўлди. Улар қироллик сулолалари ва зодагон оилалар учун мажбурий эди. Байроқлар салибчилар ва жангчиларнинг асосий атрибутларидан бири эди. Давлатлар ривожланган сари қироллик байроқлари мамлакат учун одатий ҳолга айланди.

Ҳамма жойда давлат байроқларининг тури ва улардан фойдаланиш қоидалари қонун билан тартибга солинади. Давлат байроғига ҳурматсизлик, ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, уни масхара қилиш барча мамлакатларда қонун билан жазоланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки йилиданоқ мамлакат суверенитетининг муҳим белгиси – Давлат байроғига эга бўлди. 1991 йил 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонунда байроқдан фойдаланиш қоидалари белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлишга, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшашга ёки унинг тасвирини туширишга ва ундан қоплама сифатида фойдаланишга, шунингдек уни ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшашга ёки унинг тасвирини туширишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан кийим-бош, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгиларни пойабзалга, дастрўмолга, кўрпа-тўшакка, ички кийимга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда туширишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди.




Қонунчилигимиз фақат ва фақат фуқароларга енгиллик яратишга қаратилган. 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирган “Медиация тўғрисида”ги қонун фикримизнинг исботидир. “Медиация” сўзининг луғавий маъноси воситачилик маъносини англатади. Бу атама лотинча “mediare” сўзидан олинган бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида юз берган катта-кичик низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул усули сифатида тан олиб келинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан “Медиация тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқаровий-ҳуқуқий, шу жумладан, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан медиация келишувини қўллаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз судларида, жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди биносида “Медиация хонаси” ва суд мажлисига келган томонлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун “Она ва бола хонаси” ҳам ташкил этилган.

Оилавий низолар суд залида эмас, Медиация хонасида, айлана стол атрофида дўстона суҳбат асосида ўтказилиши катта самара бермоқда. Чунки суд залининг ўз салобати, руҳияти бор. Тарафлар бу муҳитда тортишиш, баҳслашиш кайфиятида бўлади. Бахтли оила тамойили асосида безатилган Медиация хонасида эса давра суҳбати асосида низолар осон ҳал этилади.

Бундан ташқари, болалар низоси ва бошқа тоифа билан боғлиқ кўрилган ишларда судга келувчи шахсларнинг болалари суд мажлиси тугагунча “Она ва бола хонаси”да хавфсиз ва қулай шароитда бўлиб туради.

Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Эътиборли жиҳати шундаки, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилаларни яраштиришда медиатор, оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходими, психолог, туман имом хатиби ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

“Медиация тўғрисида”ги қонун жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган фуқаролик, меҳнатга оид ва иқтисодий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Шавкат Товбоев,
фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси.

Telegram I Facebook



Показано 20 последних публикаций.