Репост из: Shoir Hasanboy OCHUN 📚
КЕЧИР МЕНИ ХУДО ҲАҚҚИ
Оғир бўлар мазлум тўккан кўзёшлар-у нидо ҳаққи,
Оғир бўлар ваъдалардан сўнг айтилган видо ҳаққи,
Ортга қайтиб, узр айтиб, бош эгишга йўқдир ҳаққим.
Менинг учун эмас эркам, кечир мени Худо ҳаққи!
Бўлди баъзан ёлғонларга чин ишониб кетган пайтим,
Ҳеч кўнгилдан қўним топмай санғиб-санғиб сенга қайтдим,
Мен ўртага вижонимни ва Худони қўйиб айтдим–

Ҳар кимнинг бор ҳақиқати, ҳақман дея қилмам даъво,
Отам Одам хато қилган, хато қилган онам Ҳаво.
Мен ожизга Ар-Роҳманнинг раҳматини кўрсанг раво,

Бўлмайди арз, бўлмас араз, агар сўзлар сўзга тушса.
Кейин майли, қисматимиз айри-айри ўзга тушса,
Нима дейман қиёматда яна кўзлар кўзга тушса?

Муаллиф: Ҳасанбой Очун
30.01.2025 йил.