Чарчоқ кетади, илм эса қолади.
Устозимиз Др. Шайх Жобир ал-Аҳмад айтиб берадилар: «Баъзида, Аллоҳ таоло сенга сен билмайдиган бир нарсани тақдир қиладики, у нарса Қуръонда зикр қилинганидек «яхшилик»дир.
Фақат тақводорларгина эриша оладиган Аллоҳга қулликнинг мукаммал даражаси - Аллоҳ таоло сени қаерда бўлишингни ирода қилган бўлса, шу билан рози бўлишингдир. Масалан, сени фалон мадрасада бўлишингни битди, сен эса хоҳламайсан. Уни Истанбулда, буни эса Ўзбекистонда бўлишини хоҳлади, у эса хоҳламайди. Ишонинг, агар ишингизни Аллоҳга топширсангиз, сизга энг хайрлисини беради. Шунинг учун, Абдулқодир Жийлоний айтади:
Эътибор беринг, фақатгина нафсларимиз ёмон кўрадиган нарсалар билангина етишдик, демоқдалар. Ишонинг, юксак даражаларга эришган олим, тақводор ёки валий бўладими, уларнинг барчаси ҳаётининг бошида жуда қийин чидаб бўлмас ҳолатда бўлганлар. Лекин кимнинг бошланиш ҳаёти, мақолда айтиладигандек:
Аҳёнан, инсон ҳаёти давомида бошдан кечирган қийинчиликларини эслайди. Менинг Мисрга борганим ёдимда туради. 2004 йил эди, магистратура ўқирдим у пайтларда. Мисрда 3 ой қолишим керак эди. Аллоҳга қасамки, биринчи борган кунимдаёқ ҳамма пулимни ўғирлатиб қўйдим. Оилам фақир, бой эмасдик. Отам вафот этган, ака-укаларим эса мадрасада ва мактабларда ўқир, бизда пул йўқ эди. Шароитимиз жуда ҳам содда. Шу сабаб, онамга менга пул юборинг дейишга уялдим. Бундай катта маблағни қандай топиб юборарди, ахир.
Шундай қилиб, тақрибан, 3 ой фақат банан еб яшадим. Банан Мисрда деярли бепул. 1 кг олсанг, катта эҳтимол, сендан пул ҳам олмайди ҳаттоки. Миср банан аҳли, аслида. Мен яшайдиган уй ва университетнинг орасидаги масофа 10 км эди. Пиёда бориб келардим. Айтмоқчи бўлган нарсам шуки, чарчоқ кетади, илм эса қолади. Ҳаттоки, эсимда, охирги марта Ҳалабда шифохонага борганимда жисмим аллақандай витаминларга, даъволаниш ва ҳоказоларга муҳтож эди. Лекин ҳаммаси ўтиб кетди. Сизлар ҳам бу илм йўлингизда қандай қийинчиликларга дуч келсангиз ҳам, билингки, у сиз учун яхшиликдир.
📝 Авазхонов Саидхон
@Saidxon_Avazxonov | #Ҳикоя

«Бир нарсани ёмон кўрасиз, шоядки у сиз учун яхшидир. Бир нарсани яхши кўрасиз, шоядки, у сиз учун ёмондир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз.»
(Бақара сураси 216-оят)
Фақат тақводорларгина эриша оладиган Аллоҳга қулликнинг мукаммал даражаси - Аллоҳ таоло сени қаерда бўлишингни ирода қилган бўлса, шу билан рози бўлишингдир. Масалан, сени фалон мадрасада бўлишингни битди, сен эса хоҳламайсан. Уни Истанбулда, буни эса Ўзбекистонда бўлишини хоҳлади, у эса хоҳламайди. Ишонинг, агар ишингизни Аллоҳга топширсангиз, сизга энг хайрлисини беради. Шунинг учун, Абдулқодир Жийлоний айтади:
«Етишганларимизнинг барчасига фақатгина нафсларимиз ёмон кўрадиган нарсалар билангина етишдик.»
Эътибор беринг, фақатгина нафсларимиз ёмон кўрадиган нарсалар билангина етишдик, демоқдалар. Ишонинг, юксак даражаларга эришган олим, тақводор ёки валий бўладими, уларнинг барчаси ҳаётининг бошида жуда қийин чидаб бўлмас ҳолатда бўлганлар. Лекин кимнинг бошланиш ҳаёти, мақолда айтиладигандек:
«Кимнинг бошланиши ёндирадиган бўлмаса, ниҳояси ҳам қуёш каби порлоқ бўлмайди»
(Араб халқ мақоли).