Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ретро
#АЙТИЛМАГАН_ҚЎШИҚ
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(ДАВОМИ)
☘️
Машинага ўтирарканман, ортимдан кимдир чақирди. Ўгирилиб қарадим. Мен томонга бир йигит шошиб келарди. Уни бир қарашдаёқ танидим. Камрон! Тўғри орадан олти- етти йил фурсат ўтган бўлсада, у деярли ўзгармаганди. Кўксимнинг чап тарафидаги юрагим нотинч тепиб қўйди.
– Лобар, яхшимисан? – сўрашиш учун қўл узатди у. Тавба, мактабда бир йил бирга ўқиб, бирор марта қўл бериб сўрашмагандик. Йиллар одамни ўзгартириб юборарканда. Қаршимда мен кўнгил қўйган, жиддий қарашлари кўнглимни асирага айлантирган йигит эмас, аксинча менинг машҳурлигим сабаб муносабати ўзгарган кимса турганини ҳис қила бошладим.
– Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз? – тилим сенлашга бормади. У сизлаганимдан ноқулай аҳволга тушди. Атрофга аланглаб қараб қўйди.
– Лобар, табриклайман, шу даражада машҳур бўласан... бўласиз деб ўйламагандим.
Гапига кулгим қистади. Ўзимни тийдим. Ахир сен рад этган муҳаббат мени шу машҳурликка эриштирдику... қалбим тубида қолиб кетган дард мени шу даражага кўтардику. Дардли нолаларим бўлмаганида машҳурлик қайда эди... Шошаётганимни билдириш учун қўл соатимга қарадим.
– Узр, сизни йўлдан қолдирмай. Бир илтимос билан келгандим. - у менинг кўзларимга аллақандай умид билан тикилди.
– Тўйми? – нигоҳидаги илтимосни ўқий олдим. У боши билан “ҳа” ишорасини берди. Жилмайишга уриниб, - Табриклайман, - дедим.
– Раҳмат. Шу ўн беш кундан сўнг. Илтимос, ўзинг ўтказиб берсанг. Онам сени яхши кўрадилар. Тўйга шу қизни олиб келгин деётгандилар...
Онаси айтганми ё ўзими? Тавба, бир пайтлар мендан ор қилган йигит энди рўпарамда бошини эгиб турарди. Дунёнинг ишлари қизиқ. Сени суймаганларни ёнингга келтириб қўяди... Ажаб дунё... Камрон менга қоғозга ёзилган манзилни узатди.
– Худо хоҳласа, - дея олдим аранг. Борган сари бўғзим ачишиб борарди. Овозим титраб чиққанини ўзим ҳам сездим.
– Пулини... – уни гапиришга қўймадим. Машинага ўтирарканман:
– Ўша ерда келишамиз, – деганча эшикни ёпдим. Алам ва изтироб бир бўлиб юрагимни ёқарди. Тўғри, Камронга эрга тегиш ҳақида мутлақо ўйламаганман. У мени рад этган ўша кундан кейин у ҳақида ўйламай қўйганман. Аммо кўнгил барибир кўнмас эканда. Қалбимнинг қайсидир бурагида унга бўлган ҳис- туйғулар яшириниб олишган экан. Улардан минг истасамда, воз кечолмаган эканман. Ўша куни яна мисралар ёзилди:
“Сени андуҳлардан қўриб яшайман,
Висолингни тушда кўриб яшайман,
Хазон гул мисоли сўлиб яшайман,
Қалбингда армонинг бўлиб яашйман,
Мен барибир сени севиб яшайман.
Аввалига унинг тўйига боришга иккиландим. Бир ҳамкасбимнинг “Ўзим ҳофиз севган ёрим тўйида”, деган қўшиғини эшитиб, кулиб қўйгандим. Ўзим ҳам кўнгил ҳисларим соҳибининг тўйида қўйшиқ куйлашимни хаёлимга келтирмагандим.
Ё, ҳаёт, кутилмаган бурилишларинг шу қадар кўпки...
Тўй кунигача иккиландим. Аммо бормаслик... синфдошимга нисбатан ўзимни катта тутишни истамадим. Камронга “Бораман”, деб қўйганим учун иккита қўшиқ куйлаб қайтаман, деган қарорга келдим.
Мен кириб борганимда келин ҳали келмаганди. Оппоқ рўмолли аёл (Камроннинг онаси бўлса керак) мени кутиб олди.
– Вой, қизим, Лобархон, келинг... Сизни кутиб тургандим. Жон болам, келин хозир келиб қолади. Ичкарига кириг. Камроним айтса ишонмабман...
Камрон менинг келишимга ишонмаган чоғи, бошқа хонанадани ҳам айтибди. Тўйхонага кириб, хизматдаги ҳамкасбим билан салом-алик қилдимда “Бирровга келдим”, дедим кулимсираиб. Қизиқ, бирор синфдошимни кўраманми, деб ўйлагандим. Йўқ, кўрмадим. Балки бир томондан шуниси яхшидир мен учун.
Келин-куёвнинг саҳнасини чиройли безатишибди. Секин уйни кузатдим. Сариштали ҳовли экан. Камроннинг онаси ҳам ширинсухан аёллиги кўриниб турибди. Унга қараб ўйладим: “Мени шу аёл келин қидлармиди? Йўқ, келин қилмасди, деган жавоб келди ичимдан. Бу аёл кабилар фақат қўшиқларимизга шайдо бўлишади. Ўзимиз ҳақимизда эса ўша кунги аёллар айтганидек бошқача фикрда юришади...
– Лобархон, “Тўйлар муборак”ни сиз айта қолинг, – деганча ҳамкасбим қўлимга микрафонни тутқазди. Буниси ҳамасидан ўтиб тушганди.
(Давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi