#изҳор
Опа-сингил ҳақида ёзишимни сўраганларида, хаёлимга курсдошимнинг гапи келди: “ Ҳамма сингиллар опалардан чиройли бўлади!”
Бугун шу гапнинг мағзини чақмоқдаман. Нафақат ҳуснда, балки одобда, бағрикенгликда, меҳрибонликда, у қайси хислат бўлишидан қатъий назар, чиндан ҳам сингиллар гўзалроқ бўларкан.
Опаларда масъулият билан бирга “Эго” кучли шаклланади. Аксарият опалар ўзларидан “она” “ясаволишади”. Она билан опа сўзлари орасида биргина ҳарф фарқ қилиши сабабдир, балки.
Опалар танлаб олган либосларни шикоятсиз кийгувчилардир сингиллар!
Катталарнинг вазифаларини ҳам адо этиб қўювчилардир улар!
Опалардан кўра чаққонроғи ҳам кичик қизлардир.
Турмушга узатилган опанинг ёр уйидаги йиғинларида ёрдамчилар ...
Жигарининг дилбандига парвоналар...
Ота-она вафотидан кейин йўқлагувчилар ҳам сингиллардир!
Аллоҳнинг неъмати, ота ва онамнинг мен учун қилган энг, энг катта яхшилиги - Сингилларимдир!
Дардимни олгувчиларим...
Дардкашларим, сирдошларим...
Қўллаб тургувчиларим...
Жимгина тинглагувчиларим...
Ҳокисорларим...
Яхшиликни соғинувчиларим...
Тўйларимда “обрў” олиб бергувчиларим...
Беморлигимда жони ҳалак бўлиб келгувчиларим...
Бири отамга, бири онамга ўхшаш чеҳраларим...
Меҳрибонларим, меҳри улуғларим, менданда гўзалларим, феъли чиройлиларим...
Борлигингиз қалбимга сурур бахш этади. Яхшиям борсиз! Яхшиям ёнимдасиз!
Бахтимга бор бўлинг. Ҳамиша ёнимда туринг!
Сизни яхши кўраман!
Дунёдаги барча опалар номидан...
@Saida_Aziz_Ijodi